(бешинчи қисм)
Тошкент шаҳри туманларида ташкил этилган оммавий қабуллар ҳафталиги бошланганлиги тўғрисида ахборот берилди. Таҳририятга келиб тушган маълумотга қаралса, “Қизғин кечган учрашувларда аҳолини ўйлантираётган масалаларни ҳар бир туман ва соҳа кесимида яна бир бор назардан ўтказиш, уларга жойида ечим топиш, муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш асносида келгуси йиллар дастур ва режалари учун таклифлар ишлаб чиқиш бош мақсадни ташкил этди.”дейилган.
Қатор мурожаатлар жойига чиқиб ўрганилгач, муаммоларни ҳал қилиш учун амалий ишлар бошлаб юборилиши оқибатида Сергели тумани “Ўзгариш” маҳалласидаги 29-уйдаги лифтнинг яроқлилик муддати тугаганлиги учун янги лифтга алиштирилгани, ҳудди шундай, Яшнобод туманидаги “Тузель” ва “Хосиятли” маҳалласидаги 9 қаватли уйларнинг ҳам лифти янгисига ўзгартилгани бўйича алоҳида ахборот берилган, яна шу тумандаги “ЭНГ катта” муаммо сифатида “Нодирабегим” маҳалласидаги 44 та хонадон эгаларининг ичимлик суви қувурларининг босими пастлигидан қийналиб келаётганлиги сабабли янги қувурлар ўтказилиб берилгани бўлди.
Сергили ва Яшнабод туманиларида эски лифт ва қувурларнинг босими пастлигидан бошқа локал камчиликлардан бошқа муаммолари йўқлигидан мамнунмиз. Республикамизнинг бошқа ҳудудларида тўлиқ ишламасада аммо, Пойтатимизда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизими ишлаши қонунчилигимизда ҳам кўрсатиб ўтилган бўлиб, юқоридаги вазифалар уларнинг зиммасидадур (вақтингиз бўлганда танишиб чиқиш учун ҳавола)
Буёғида янада қизиқарли ёрдамлар кўрсатилган Олмазор туманидан Ф.Тугушова масъуллардан бахтсиз ҳодисага учраб, чап сон суяги синган ўғлини даволатишда амалий ёрдам сўраган, “масъуллар”нинг ўрганишлари давомида бу оила чиндан ҳам ижтимоий ҳимояга муҳтожлиги аён бўлган, уларга республика шифохонасида бепул жарроҳлик амалиёти ўтказиш учун йўлланма ажратиладиган бўлган. Ҳудудларда берилаётган мана шундай йўлланмаларга кўз юмиб келаётгандик. Пойтахтда ҳам шундай экан, аслида поликлиникалар зиммасидаги вазифаларни ҳам оммавий қабуллар орқали ҳал этилиш тизими жорий бўлган шеклли!
Яна битта жуда катта миссия амалга оширилган бўлиб, Олмазорлик Ш.Собированинг касби – ҳамшира, бироқ унинг доимий иши йўқ эди, шу масалага ечим излаб оммавий қабулга келганлиги боис, муаммоси ҳал қилинди, у тумандаги оилавий поликлиникага ишга жойлаштирилди.
Олинган маълумотларга кўра, “Худди шундай мулоқотлар пойтахтимизнинг қолган туманларида ҳам ўтказилган.”
Тошкент шаҳри туманларида ўтказилган оммавий қабулларда жами 2 мингдан зиёд мурожаатлар қабул қилиниб, уларнинг деярли 800 таси жойида ижобий ҳал этилди, 350 га яқинига ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берилди, 880 дан зиёди ижро қаратилиб, назоратга олинган.
Оммавий қабуллар бўйича жамоатчиликка маълумотлар тайёрлаётганда аҳоли орасида ҳақиқатга яқин муаммолар ва уларни ечимини топишда ташкилотларнинг ҳаракатлар реал кўрсатиб берилса, тадбирларни мақсадли ўтказилаётгани тўғрисида ижобий таассуротлар уйғонармиди. Буёғига сайлов яқин бўлса… яна ҳам маълумот тайёрловчилар билади!