Қозоғистонда “Спутник V” вакцинаси билан эмлаш қачон бошланиши эълон қилинди

Россиянинг “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқариш жорий йилнинг 22 декабрида Қозоғистонда бошланади.

Қозоғистонликларни оммавий ихтиёрий эмлаш 2021 йил бошларида режалаштирилган. Биринчи босқич аҳолинингкасалликни юқтириш хавфи юқори гуруҳларини, шу жумладан шифокорлар, ўқитувчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини қамраб олади.