Ҳудудий ОАВни “кетмони” учади агар…

Биз доимо ҳудудий ОАВларини айниқса, нашрларни танқид қилиб келганмиз. Улар самарасиз иш ташкил этганлигида айбланган. Бироқ, энди вақт ўзгарди. Марказлашган ОАВлардан кўра муҳимроқ позицияни эгаллашлари мумкин.

Яқинда АҚШда яхши бир тадқиқот ўтказилган экан, эътиборингизга мана шу мақолани бироз таҳрирланган ҳолда ҳавола этмоқчимиз .

Vox Media ва Nielsen: минтақавий янгиликлар сайтларига ташриф буюрувчиларнинг (ахборот истеъмолчилари) 38 фоизи марказий, мамлакат бўйлаб қамраб олинган йирик оммавий ахборот воситаларини ўқимайдилар ёки умуман кузатмаслигини айтмоқда.

Бу шуни англатадики, фақат марказий янгиликлар ОАВларида (айниқса сайтларда) реклама берадиган брендлар катта аудиторияни қамраб ололмайди.

Vox Media ва Nielsen томонидан ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ҳудудий (минтақавий) янгиликлар сайтларида умуман ОАВларида реклама берилиши брендларга (тадбиркор учун) ўз аудиториясини янада кенгайтиришга ёрдам беради. Шу билан бирга, бир вақтнинг ўзида ҳудудий журналистикани ҳам моддий қўллаб-қувватлашга омил бўлиб хизмат қилади.

“Одамлар маҳаллий янгиликларга ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ муҳтож. Бу кўрсаткич COVID-19  пандемияси пайтида янада ошди, чунки маҳаллий жамоатчилик ўз ҳудудидаги бўлаётган ходисаларга кўпроқ қизиқиш билдирган, умуман, ҳудудий янгиликлар муҳимлиги сезилган”

Тўғри бу тадқиқот Америка Қўшма Штатлари ОАВ ўтказилган, аммо тадқиқот натижалари барча мамлакатлар учун фойдали бўлиши мумкин.

Маҳаллий янгиликларни қўллаб-қувватлаш бизнинг жамиятимиз учун фойдалими бу реклама берувчилар учун бизнес натижаларини яхшилай оладими? Vox Media ушбу назарияни синаб кўриш учун глобал тадқиқот компанияси Nielsen билан ҳамкорлик қилди, ва минтақавий ОАВ аудиторияни янада кўпайишига ёрдам беради деган хулосага келган.

Ҳақиқат шундаки, маҳаллий янгиликлар сайтларига ташриф буюрувчиларнинг 38 фоизи марказий оммавий ахборот воситаларини ўқимайдилар – демак, фақат марказий янгиликлар сайтларида реклама берадиган брендлар (тадбиркорлар маҳсулотлари) катта аудиторияга етиб бормайди.

Марказий оммавий ахборот воситалари бу катта миқёсдаги қамровдур.

Ҳудудий (минтақавий) оммавий ахборот воситалари эса янги жамоатчилик демакдир дейилган тадқиқотда.

Марказий медиа янгиликлар ресурслари ва ҳудудий янгиликлар ресурслари бўйича ахборот истеъмолчилари томонидан ўқиладиган учта асосий мавзу бир хил: сўнгги янгиликлар ва энг яхши янгиликлар ва сиёсат.

Бироқ, ҳудудий янгиликлар кўпроқ фойдаланувчига яқин бўлган мавзуларда айланади: яъни ана шу ҳудуддаги жойлардаги спортга оид тадбирлар, овқатланиш жойлари ва шу кабилар.

Умуман олганда, маҳаллий ОАВ тегишли катта аудиторияга шахсий дахдорлик хисси ва шахсий алоқадорлик муҳитини шакллантира олиши исботланган (аслида бу нарса доим исботланган жамоат олдида ўзингизга тегишли ёки ўзингизни исмингизни эшитсангиз янада диққатлироқ бўласизку тўғрими? Шу нарса назарда тутилаяпти-да)

Тадқиқотда яна бир (қайта) аниқланган  натижаси сифатида ҳудудий ОАВларни кузатиб борувчилар потенциал маҳсулот истеъмолчилари бўлиши мумкинлиги ҳудудий нашрлар ва сайтларда қайта алоқани йўлга қўйилганлиги билан боғланган. Ноширлар томонидан ўқувчиларнинг фикр -мулоҳазалари рағбатлантириб борилиши катта ютуқ сифатида кўрилган.

Бу тадқиқот тадбиркорларга нима беради?

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, рекламанинг локализация қилинган версияси (яъни шаҳар номини ўз ичига олган ижодий иш) маҳаллий муҳитда марказий ОАВ учун тайёрланган ижодий маҳсулотдан кўра таъсири кучли! (яъни ҳар бир ҳудуд учун ўзининг урф-одатлари ва қадриятларидан келиб чиқиб тайёрланган реклама ёки эълон ана шу ҳудуд аудиториясини кўпроқ қамраб олади).

Умуман тадқиқот натижаси сифатида катта брендлар ва умуман тадбиркорлар учун маркетинг таклифларини маҳаллий (ҳудудий) ОАВларда берилиши таклиф этилмоқда. Бу билан ҳам ҳудудий ОАВларни моддий қўллаб-қувватлаш, ҳам тадбиркорлар учун мақсадли (керакли, манзилли) жамоатчиликка етиб бориш имконияти ошиши исботланган.

Агар тадқиқот қизиқарли бўлса, тўлиқ матнини мана бу ҳаволадан ўқиб олишингиз мумкин.