Александр Гинцбург томонидан ўтказилган онлайн брифинг тафсилотлари.
Асосий:
▪️ Дунёда вакцина етишмаслиги узоқ вақтга чўзилади.
▪️ “Спутник V” тез орада Италияда ишлаб чиқарилиши мумкин. Навбатда Германия ва Франция турибти.
▪️ “Спутник V” вакцинасининг 10 миллиондан ортиқ дозаси аллақачон ишлаб чиқарилган.
▪️ Препаратдан фойдалангандан кейин ўлим ҳолати қайд этилмади.
▪️Бошқа мамлакатларда ишлаб чиқарилган “Спутник V” вакциналари Россияда чиқарилган препаратлар сингари 18та параметр бўйича синовдан ўтказилади.
▪️ Препаратнинг ҳимоя таъсири барча эмланганларда намоён бўлади.
▪️ “Спутник V” кучли аллергия – ангиоэдема ёки анафилактик шок пайтида тавсия этилмайди.
▪️Вакцинациядан сўнг спиртли ичимликларни ичиш мумкин, бироқ чегараланган миқдорда.
Гинцбург спиртнинг рухсат этилган миқдори тўғрисида саволга жавоб бериб, “Мен учун бу бир қадаҳ шампан”, – деди.