Кўзи ожизлар учун ҳам “кўриш” имкони пайдо бўлмоқда

Голландияда иккита маймун миясига имплант ёрдамида тўғридан-тўғри расм юборилган ва улар кўзларсиз “кўриш” имкони яратилган.

Нидерландия неврология институти тадқиқотчилари мияга тасвирларни узатишга имкон берувчи имплантат яратдилар. У иккита маймунда муваффақиятли синовдан ўтказилди – қурилма ишга туширилгандан сўнг, улар кўзларсиз «кўриш» имкониятига эга бўлишган. Бу ҳақда Science журналида  чоп этилган тадқиқот натижаларида айтилган.

Олимлар биринчи марта ёруғликни қабул қиладиган кўз олмасининг ички қобиғига тегмасдан бундай юқори аниқликларга эришганликларини “Мияни стимуляция қилиш мосламаси маймунларга кўзларини ишлатмасдан шаклларни «кўриш» имкониятини бермоқда” дея даъво қилишмоқда. “Бу, албатта, яхши янгилик,” дейди Голландиялик неврология институти ходими Питер Рулфсема, у кўзи ожиз бўлган одамларга кўришни тиклашга қаратилган лойиҳалар устида ишлаётган энг илғор жамоалардан бирида фаолият кўрсатади.

Дунё бўйлаб кўплаб тадқиқот гуруҳлари кўришни тиклаш учун бошга ўрнатилган камерадан сигналларни тегишли нерв ҳужайраларини қўзғатадиган электродлар массивига юбориш орқали ишламоқда. Кўплаб тадқиқотлар олиб борилган жумладан, одамлар иштирокидаги синовлар ҳам аллақачон ўтказилган ва Argus II деб номланган битта 60 электродли мослама 2013 йилда АҚШда фойдаланиш учун тасдиқланган. Бироқ, бу мослама ёруғликни қабул қиладиган кўз олмасининг ички қобиғига таъсир этиш орқали “кўриш” имконини яртар эди. Недерландиялик олимлар томонидан таклиф этилаётган мазкур кашфиёт мияга юборилади бундай қурилма мия орқали кўриш имконини яратиши мумкин.

Бунинг учун тадқиқотчилар 1,5 миллиметр узунликдаги бир нечта игна электродларини тўғридан-тўғри маймуннинг кўриш қобиғига улашган тадқиқот эса мувафақиятли амалга оширилган.