Пандемия пайтида одамлар ёлғизлик туйғусини тез-тез енгиб ўтиш учун мўлжалланган хизматлардан фойдаланишни бошладилар, деб ёзмоқда Business Insider.
Танишув иловалари Bumble BFF, QuarantineChat ва сунъий Интеллект чатботи Replika ҳамда дўстларни ижарага бериш RentAFriend хизмати фойдаланувчилар ва иштирокчилар сонини кескин кўпайганлигини маълум қилмоқда.
Cigna компанияси томонидан ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, америкаликлар орасида катта ёшдагиларнинг ҳеч бўлмаганда учдан бири вақти-вақти билан ёлғизликни ҳис қилишини билдирган.
Ёлғизлик туйғуси энг кенг тарқалган аҳоли қисми бу 18 ёшдан 22 ёшгача бўлган ёшлар бошдан кечиришмоқда. Пандемия мавжуд муаммони янада кучайтирди – америкаликларнинг 28% (фоизи) ёлғиз қолишган.
Тадқиқотда иштирок этган респондентларнинг деярли 50% (фоизи) ҳозир одатдагидан кўра ёлғизликни кўпроқ ҳис қилишаётганини маълум қилган.