Қозоғистонда ҳокимлар сайловлари бўлиб ўтиши туфайли давлат бюджетидан турли тўловлар ажратилаётгани кўплаб фаол фуқароларинг танқидларига учрамоқда. Мисол учун “Ост-Каменогорск ҳокимлиги 4 миллион тенге эвазига 237 минг дона қалам сотиб олиши бўйича тушунтириш берди. Унга кўра: Шаҳар ҳокимининг девони қарийб 237 минг дона оддий шарикли ручка сотиб олиш учун 4 миллион тангадан (24,97uzb. сўмга тўғри келади 11.12.2020й.) сал ошиқроқ маблағ эвазига тендер эълон қилган. Битта оддий шарикли ручканинг нархи 17 тенгега тўғри келган.”
Бу таҳминан бизнинг пулга 425 сўмга тўғри келади. Ҳокимлик тушунтиришда давом этиб “Марказий сайлов комиссиясининг тавсиясига биноан ҳар бир потенциал сайловчи учун, шарикли ручка сотиб олдик. Эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда, ҳеч ким фойдаланмаган ручкадан фойдаланишини хисобга олдик дейилган.”
Умуман олганда тўғри тушунтириш бироқ, Уст-Каменогорск аҳолиси тахминан 236 минг кишини ташкил этар экан!
Мана шу сонлар мослиги аҳолини эътирозларига сабаб бўлган. Ижтимой тармоқлардаги изоҳларда “бу сайловга бешикдаги чақалоқлар ҳам чиқар эканда” дейилган пичинглар ёзилган. Яна изоҳлардан парча “шунча ручкани утилизацияси қандай кечар экан?”
Қозоқ қўшниларимиз битта ручкага шунча дод-вой солишмоқда биздагидек талон-тарожликликлар бўлса нима қилишар экан а?
Андижон шаҳар халқ талими бўлимида 33, 8 млрд сўм бюджет маблағлари ўзлаштирилган.
Давлат молиявий назорати департаменти томонидан Андижон шаҳар халқ таълими бўлимида 33,8 млрд сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Молия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти томонидан 2020 йилнинг ноябр ойида бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши юзасидан ўтказилган камерал назорат натижасида Андижон шаҳар халқ таълими бўлими томонидан иш ҳақи тўловлари бўйича шубҳали харажатлар амалга оширилганлиги аниқланган.
Ушбу аниқланган шубҳали харажатлар юзасидан халқ таълими бўлимининг 2018 йил 1 ноябрдан 2020 йил 1 ноябргача бўлган даври бирламчи ҳужжатлар асосида тафтишдан ўтказилганда, ходимларга ҳисобланган иш ҳақига нисбатан 33,8 млрд сўм нақд пуллар халқ таълими бўлимининг масъул ходимлари томонидан банкдан ортиқча олиниб, марказлашган бухгалтерия кассасига кирим қилинмасдан ўзлаштириб юборилганлиги аниқланди.
Берилган расмий маълумотга кўра, Андижон шаҳар халқ таълим бўлимида ўзлаштирилган 33,8 миллиард сўм маблағлар даврийлиғи бўйича собиқ мудира Сунбула Эралиеванинг раҳбарлиги пайтига тўғри келаяпти.
3 млн 700 минг АҚШ долларига нечта оролда ДилниШод этиб қувлашмачоқ ўйнаса бўларкин?