Туркия ҳеч қачон Марказий Осиё давлатлари ташқи сиёсий қарашларида сўнгги ўринда бўлмаган. Анқара Ўрта Осиё давлатлари билан алоқаларни Усмонли империяси даврида сақлаб туришга ҳаракат қилган, бу алоқалар фақатгина ХХ асрнинг 20 йилларида тўхтаб қолди. СССР ва Совет иқтисодиётининг қулаши собиқ иттифоқ республикаларининг улкан бозори учун эшикларни очди. Туркия Марказий Осиёда янги давлатларнинг мустақиллигини тан олган биринчи давлат эди. Ўша йилларда оммавий ахборот воситаларида янги атамалар пайдо бўлди: “ўзбек турклари”, “қирғиз турклари”, “татар турклари”.

Туркия, кўплаб чегарадош мамлакатлар сингари, буни ўз манфаатларини илгари суриш учун ажойиб имконият деб билди.
Собиқ совет ҳудудидаги туркийзабон республикаларга туркий таъсирнинг асосий йўналишлари қуйидагилар эди:
- иқтисодий ҳамкорлик, бу нафақат савдо-сотиқ, балки Туркиядан туркийзабон ва мусулмон республикаларига молиявий-иқтисодий ёрдам кўрсатиш;
- Турк таълими муассасаларини очиш, талабаларни Туркияда ўқишга таклиф қилиш, турк телевидениеси, радиоси ва сериалларини эфирга узатишдан иборат маданий ва тарғибот тадбирлари;
- собиқ СССРнинг туркийзабон мамлакатлари алифбосини лотинлаштириш бўйича ғояларни амалга ошириш.
- Собиқ иттифоқ таркибидаги туркийзабон республикаларда тўла мафкуравий бўшлиқ сабаб “Туркий бирлиги” ғоясини маъқуллаш пайдо бўлди.
Ушбу вазиятдан Туркия самарали фойдаланди. У туркийзабон республикаларда маданий ва мафкуравий мавқеини кескин оширди ва муҳим молиявий сармоялар билан таъминлади. Туркия ташқи сиёсати Эрдоған вақтида аҳолиси туркийзабон бўлган мамлакатлар орасида сўзсиз етакчига айланишини кутмоқда.
Бироқ, турк дунёсининг собиқ иттифоқ ҳудудидаги сўзсиз ғалабаси ҳақида гапириш ҳали эрта. Марказий Осиё мамлакатлари ўзларининг ташқи сиёсатини қуришда, Анқара, Москва, Вашингтон ва Пекин манфаатларини мувозанатлаштирмоқдалар. Шунга қарамай, Туркия турк дунёсини барпо этиш режаларидан ҳеч қачон воз кечмаса керак. Айниқса, ҳозирги пайтда республикани бошқараётган империалистик фикрлайдиган раҳбар билан.