Туркманистонда COVID-19га чалинганлар расман йўқ! Бироқ, вирусга бағишланган халқаро форум бўлиб ўтади

Президент Гурбангули Бердимуҳамедов пойтахтнинг “Рухет” саройида Вазирлар Маҳкамасининг мамлакат ташқи сиёсатига бағишланган кенгайтирилган йиғилишида коронавирус пандемияси мавзусига тўхталиб ўтди ҳамда, Туркманистон 2021 йилнинг иккинчи ярмида Ашхабодда тиббиёт олимларининг халқаро форумини ўтказиб, COVID-19га қарши курашиш бўйича тадқиқотлар ва ишланмаларни кўриб чиқилишини режалаштирилганини билдирди.

Шу муносабат билан, Ташқи ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш ва тиббий саноат вазирлиги ва тегишли саноат бошқармаларига чет эллик шериклар билан алоқаларни ўрнатиш топширилди.

Яна бир гап, расмийлар мамлакатда коронавирусга чалинган беморларнинг мавжудлигини ҳали ҳам рад этишмоқда. ЖССТнинг Туркманистонга иккинчи ташрифи қачон бўлиб ўтиши ҳам ҳали номаълум.