Сайловолди пойгаси: Қирғизистон ўз тарихидаги олтинчи президентлик сайловларига тайёргарлик кўрмоқда. Аксарият экспертлар президентлик пойгасида ким ғолиб чиқишидан қатъи назар, сайловда ғалаба қозонишнинг ўзи ҳокимиятда узоқ вақт қолиш кафолатини бермаслигига ишонмоқдалар.
Садир Жапаров президентлик лавозимини эгаллаганидан кейин тезлик билан ҳукумат бошқарувини ўз қўлларига олди. У муҳим давлат лавозимларига ўз одамларини жойлаштирди. У маҳаллий va хорижий корхоналарнинг молиявий даромадларини ўз назоратига олди.
Ҳокимият ўзгариши давомида кадрлар алмашинуви ва мулкни қайта тақсимлаш мамлакат учун ачинарли, лекин аллақачон таниш ҳодиса.
Ҳокимиятни қайта тақсимлаш қуйидаги вазиятда амалга оширилмоқда:
- Республика ялпи ички маҳсулотининг 30 фоизигача таъминлаган меҳнат муҳожирларининг бир қисми ҳозирда ишсиз;
- Октябрь воқеаларидан сўнг Россия мамлакат бюджет камомадини қоплаш учун молиялаштириш ишларини тўхтатди;
- Инфратузилма лойиҳалари ва конларни ўзлаштиришга сармоя киритаётган Хитой янги лойиҳаларни молиялаштириш бўйича музокараларни музлатиб қўйди;
- Қўшма Штатлар Бишкекдан ҳамкорлик шартномасини тузишни талаб қилди ва гуманитар дастурлар учун пул ажратишни тўхтатди.
Республикада иқтисодиётни ушлаб туриш учун захира йўқ. Мавжуд маблағлар баҳоргача етади, аммо “шу вақтгача сайловларни ўтказиш керак, чунки биринчи даражали вазифа Жапаров ҳокимиятини қонунийлаштириш. Конституция бўйича референдум эса сайловчиларнинг эътиборини президентлик сайловларидан чалғитиши лозим.”