БМТ Тараққиёт дастури ва Туркманистон ҳукумати ўртасида ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоланди. Бу ҳар икки томонга 2021-2025 йилларга мўлжалланган янги ҳамкорлик дастурини амалга ошириш ва лойиҳаларни биргаликда молиялаштириш имконини беради.
Янги ҳамкорлик шартномасида қуйидаги йўналишлар қамраб олинган:
- Қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглигини таъминлаш;
- Иқтисодиётнинг углероддан ташқари соҳаларида иқтисодий ривожланиш ва аҳоли даромадларини кўпайтиришга кўмаклашиш, хусусий сектор ва савдо рақобатбардошлигини ошириш;
- Иқлим ўзгаришига мослашиш, табиий ресурсларни бошқариш ҳамда табиий офатлар хавфини камайтириш бўйича самарали чораларни амалга ошириш;
- Сил ва бошқа юқумли касалликларга эътибор қаратиш, пандемияларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш салоҳиятини ошириш, юқумли бўлмаган касалликларни даволашни такомиллаштириш ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини муҳофаза қилиш каби.