БМТ Тараққиёт дастури Туркманистонда иш ўринлари яратишда ва пандемияга қарши курашишда ёрдам беради

БМТ Тараққиёт дастури ва Туркманистон ҳукумати ўртасида ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоланди. Бу ҳар икки томонга 2021-2025 йилларга мўлжалланган янги ҳамкорлик дастурини амалга ошириш ва лойиҳаларни биргаликда молиялаштириш имконини беради.

 Янги ҳамкорлик шартномасида қуйидаги йўналишлар қамраб олинган:

  • Қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглигини таъминлаш;
  • Иқтисодиётнинг углероддан ташқари соҳаларида иқтисодий ривожланиш ва аҳоли даромадларини кўпайтиришга кўмаклашиш, хусусий сектор ва савдо рақобатбардошлигини ошириш;
  • Иқлим ўзгаришига мослашиш, табиий ресурсларни бошқариш ҳамда табиий офатлар хавфини камайтириш бўйича самарали чораларни амалга ошириш;
  • Сил ва бошқа юқумли касалликларга эътибор қаратиш, пандемияларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш салоҳиятини ошириш, юқумли бўлмаган касалликларни даволашни такомиллаштириш ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини муҳофаза қилиш каби.