Туркманистонда БМВ ва Мерседес маркали автомобиллар сўзсиз тақиқ остига тушган, бу ноаниқ сабабларга кўра йиллик техник кўрикдан ўтиши мумкин эмас.
«БМВ ва Мерседес – Туркманистонда мавжуд бўлган энг обрўли автомобиллар эди. Асосан Президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг қариндошларидан ташкил топган маҳаллий элита ушбу маркадаги автомобилларда саёҳат қилишни афзал кўради. Баъзи манбаларга қараганда, президент клани вакиллари ўзларига ўхшаган машиналарни бошқалар ҳайдашини истамайдилар», деб ёзилмоқда Turkmen news газетасида.
ВАЗ ва Toyota Corona автомобиллари эгалари ҳам шунга ўхшаш муаммоларга дуч келишди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматидаги нашрнинг манбасига кўра, ВАЗ автомашиналари хавфсизлик ёстиғи йўқлиги сабабли техник кўрикдан ўтказилмайди.
Turkmen newsнинг хабар беришича март ойида, йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати 2016 йилда ва ундан кейинги йилларда ишлаб чиқарилган гарчи божхона хизматининг барча талабларига жавоб берса ҳам «Мерседес», «Ауди» ва «БМВ» русумли автомобилларга давлат рақамлари берилмайди.