The New York Times газетасида Роберт М. Гейтс муаллифлигидаги мақолани эълон қилди. Собиқ махфий хизмат ходими Гейтс 2006 йилдан 2011 йилгача (яъни республикачи Жорж Буш ва демократ Барак Обама даврида) АҚШнинг мудофаа вазири лавозимини эгаллаган.
Гейтс мақоласида ўзига ҳаддан ташқари ишониб кетаётган давлатлар дея икки мамлакатга эътибор қаратган. Гап, Германия ва Туркия ҳақида кетмоқда. Собиқ вазир яқинда Анқарага қарши қўлланилган санкцияларни алоҳида қўллаб-қувватлади ва бу “яхши бошланиш” деб ёзган.
Агар келажакдаги (Байден раҳбарлигидаги) маъмуриятнинг ҳаракатлари нуқтаи назаридан ФРГнинг истиқболидаги режалар ҳали аниқ бўлмаса-да, бироқ, Туркия ҳақида ишонч билан айтишимиз мумкинки, у (ҳозирги Туркия ҳукумати) қийин пайтларга дуч келади, бу даврда у суверен сиёсат ҳуқуқини ҳимоя қилиши керак бўлади.
Ўтган ҳафта Вашингтон Туркиянинг мудофаа саноати котибияти раҳбари Исмоил Демир ва яна уч нафар расмийга қарши Россиянинг С-400 ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини сотиб олганлиги учун шахсий санкцияларни жорий қилган эди.
Бу Анқара учун оғриқли зарба. Гап Демир нафақат Туркия президентининг энг яқин шерикларидан бири эканлигида. Бундан ҳам муҳими, Эрдўған шахсан ўзи кўп ҳаракатларни амалга оширган ҳарбий-саноат комплекси, Ғарб билан лицензиялаш масалалари ва таркибий қисмларни етказиб бериш билан боғлиқ бўлган ҳамкорликка боғлиқ бўлган соҳага санкция киритилганлигида бўлди.
Анқара учун огоҳлантириш сигналлари анчадан бери янграб келмоқда. Кўп ойлар давомида Покистон билан Туркиянинг ҳарбий Т129 вертолётларини экспорт қилиш бўйича йирик шартнома барбод бўлиш арафасида – буларнинг ҳаммаси америкаликлар томонидан машиналарни жиҳозлаш учун харид қилинадиган двигателларга лицензияни бекор қилиши билан боғлиқ. Канадаликлар Bayraktar TB2 учувчисиз самолётларида ишлатиладиган электро-оптик тизимларини етказиб беришни тўхтатди. Германия Altay танкларини серияли ишлаб чиқариш учун кислородни узиб қўйди, шу сабабли турк расмийлари уни шартномавий мажбуриятларни бузишда айблаган эди.Исмоил Демирга тегишли йўналиши раҳабари сифатида АҚШ санкциялари, шубҳасиз, саноатнинг қийинчиликларини янада кучайтиради, чунки турклар ҳали ҳам импорт ўрнини босиши мумкин бўлган тегишли махсулотларни ишлаб чиқара олмаяпти.
Энг ёмони, Туркиянинг Вашингтон ва бошқа Ғарб пойтахтлари билан муаммо биргина С-400 билан боғлиқ ягона тўсиқ эмаслида! Бир неча йил давомида Туркия раҳбарияти деярли барча шериклари билан кўплаб келишмовчиликлар ва жанжалли холатларга тушиб қолмоқда.
Мана шу муаммоларни Роберт М. Гейтс ўз мақоласида: “Бошқа муаммолар қатори, Туркия “Ливия, Шарқий Ўрта ер денгизи ва Суриядаги ҳаракатлар учун жавобгар бўлиши кераклигини”, чунки, бу вазият “бошқа НАТО иттифоқчиларининг манфаатларига зид келади ва тинчликка эришиш ҳаракатларини мураккаблаштиради” деб алоҳида шарҳлаб чиққан.
Ҳозирча Туркия ҳукумати Россия билан кўп жиҳатдан манфаатлари тўқнаш келмай тургани учун Ғарб ва АҚШдан узоқлашгани сабаб ҳам яқинроқ муносабатларда ҳамкорлик олиб бормоқда. АҚШ Туркия ҳукуматини С-400 сотиб олиши ёки қандайдур (амбиция) шуҳратпарастликларидан воз кечиши муҳим эмас, балки, бутунлай бўйсинишини истайди.
Кутамиз, Туркия ҳукуматини “жавоб” бериши учун яна қандай санкциялар киритилар экан.