YouDo тадқиқотига кўра Россияда антитаначаларга эга мутахассисларга талаб ортиб бормоқда. Аҳоли орасида коронавирусга чалинган энага, ҳайдовчи, ҳамшира, фаррош ва соатбай ишлайдиган усталарни қидириш ўтган ойга нисбатан ошганлиги кузатилган.
Декабр ойида “антитаначалар”, “иммунитет”, “коронавирусдан тузалган” каби сўровлар 3 баравар кўпайди. Кўпгина мижозлар учун, Россияда ёлланма ишчиларда антитаначаларнинг мавжудлиги асосий талабга айланди. Шунинг учун, антитаначалар мавжудлиги бўйича маълумотномаси бор ишчилар маошларини бундай маълумотномаси мавжуд бўлмаган ишчиларга нисбатан 2 ёки 3 баробар кўпроқ олишларини айтишмоқда.