АҚШдаги тартибсизлик – Янкилар тимсоли

“Демократия бешиги” – АҚШдаги тартибсизлик нимани англатади? Кўпчилик Капитолий ва Қирғизистондаги Оқ уйнинг қўлга олинишини таққослаб кўрмоқчи бўлди. Аммо бу параллель ўхшатишлар бўлса керак. Бу тартибсизликларнинг сабаблари ва оқибатларига кўра иккита бутунлай бошқа жараён.

Трамп ютқазишга тайёрлигини айтди, аммо мағлубияти бўйича фактни суд орқали исботланишини талаб қилган эди. Умуман олганда бундай талаб қилиниши ва талабни қайсидур маънода қониқтирилиши АҚШда тизимнинг ишлашини бутун дунёга кўрсатиб берди.

Яқинда Қўшма Штатлардаги вазият қонуний йўлга тушади ва Америка ҳуқуқ тизими ўз вазифасини доимгидек бажаради.

Аммо Конгресс биносини эгаллаб олиш фактининг ўзи ташқи ўйинчиларнинг риторикасида ишлатилади. (Россиянинг ички идеологияси учун роса қўл келади.)

Масалан, Капитолийга бостириб кирган янги Янки тимсоли бутун дунёга, демократия қадриятларининг кўринишлари ўзгариб бораётганини кўрсатди.