Қирғизистонда яна ҳокимиятни зўрлик билан эгаллашга чақириқлар пайдо бўлди

Қирғизистон махсус хизматлари мамлакатда ҳокимиятни зўрлик билан эгаллаб олишга чақирилган аудио ёзувларни текширади.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ижтимоий тармоқларда тарқатилган аудиоёзувларни текширмоқда. Уларда, эҳтимол сиёсатчилар ва президентликка номзодлар, президент сайловлари ва референдумдан сўнг оммавий норозиликлар орқали мамлакатда инқилобни ташкил қилишни муҳокама қилаётган бўлиши мумкин.

“Ҳокимиятни зўрлик билан эгаллаб олишга чақираётган одамларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади”, – дейилади Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот марказида.

10 январь куни Қирғизистонда президентлик сайловлари ва бошқарув шаклини аниқлаш бўйича референдум бўлиб ўтади.