Марказий Осиёда Ўзбекистон, Қозоғистон ва АҚШ сармоявий шериклигини эълон қилди. Маълум қилинишича, ҳар ҳар учта давлат ҳам Марказий Осиёда хусусий сектор лойиҳаларининг ўсиши ва иқтисодий ривожланишини қўллаб-қувватлаш учун 5 йил ичида 500 миллион ($) доллар сармоя киритади.
Идеал ҳолда, ушбу инвестиция шериклиги Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг иқтисодий ривожланишига ҳисса қўшиши ҳамда “минтақадаги коронавирус пандемиясининг иқтисодий оқибатларидан халос бўлишга ёрдам бериши” керак.
Мазкур «хайрия» ҳаракати мамлакатлар ҳаётига қандай таъсир қилиши мумкин. Қолаверса, АҚШ минтақага ўз таъсирини геосиёсий жиҳатдан таъсир эта олмайди, лекин у Марказий Осиёга сармоя киритиши ва лойиҳаларни молиялаштириш орқали ўзи учун керакли “имконият”ларни яратиб олиши мумкин. (бу ҳозирча таҳминлар)