Энди у ҳукмрон партиянинг бош котиби.
Баъзилар ушбу қадам ҳокимиятни “олий раҳбар”нинг қўлида янада марказлаштиришдан далолат деб изоҳ бераётган бўлса, бошқалар буни бутун дунёга ўзига хос “хабар” деб атайди.
Ушбу қадам КХДР фуқароларини етакчи сиймоси атрофида жамлаш ва унинг ички ва халқаро майдондаги мавқеини мустаҳкамлашга қаратилган. Партия бош котиби лавозими мамлакатда ҳокимиятнинг давомийлигини рамзий маънода англатади, чунки КХДРнинг аввалги раҳбарлари – Ким Ир Сен ва Ким Чен Ир ҳам ушбу лавозимни бир вақтлар эгаллаган эди.
Ким Чен Иннинг ушбу лавозимга сайланиши унга Шимолий Кореяда деярли чексиз ҳокимиятни беради, чунки Лейбористлар (ишчилар) партияси мамлакат ҳаётининг барча соҳаларини назорат қилади.