Хитой билан Марказий Осиё ҳудудлари чегараларидаги келишувлар

1990 йилларда Қозоғистон чегара масалаларини узул кесил ҳал қилиш мақсадида, Пекин билан келишиш мобайнида икки марта ён босди. 1994 йилда Хитой ва Қозоғистон чегара тўғрисидаги битимни имзоладилар, унга кўра хитойликлар 946 кв. км.га эгалик ҳуқуқини қўлга киритган бўлса, 1997 йилда Нурсултон Назарбоев Қозоғистон-Хитой чегарасини демаркация қилиш бўйича якуний келишувларга эришди. Қозоғистон жамоатчилиги хитойликларга аслида бир неча минг квадрат километр берилган деб тахмин қилишади. Аслида эса, расмий маълумотларга кўра, 407 квадрат км. майдон Хитойга ўтказилган. Бироқ, мазкур шартномани ҳеч ким кўрмаган яъни жамоатчиликка очиқланмаган.

Қирғизистон Хитойбилан келишувлари натижасида эса Хитойга берилган ҳудудлар орасида маҳаллий кўчманчи халқлар учун диний аҳамиятга эга бўлган Хон Тенгри тоғи ҳам бериб юборилган.

Қирғизистоннинг биринчи президенти Асқар Акаев ҳам хитойликлар билан музокаралар олиб борган эди. 1999 йилда Бишкек ва Пекин баҳсли Узонгу-Қууш участкаси бўйича келишувга эришди. Бироқ, Хитойга 161 кв. км.ни бериш эвазига эришилган мазкур келишув Хитой томонидан талаб этилган майдоннинг 39% ни ташкил этишига қарамасдан, Қирғизистон аҳолиси ушбу шартномалардан ғазабланган эди.

Аслида мазкур шартномалар қайсидур маънода 2005 йилдаги мамлакатдаги биринчи инқилобнинг сабабларидан бирига айланди.

Шуни айтиб ўтиш керакки, Марказий Осиё давлатларига СССРдан энг катта қолган мерос бу мамлакатлар ўртасидаги чегаралар билан боғлиқ муаммолардир.  Қирғизистон ва Қозоғистон ўзларини чегара муаммоларини тезроқ ҳал этиш ва ҳужжатлардаги муаммоларни тузатишга ҳаракат қилган. Шуни таъкидлаш керакки, баҳсли ҳудудларнинг аксарияти ҳали ҳам собиқ постсовет республикаларида мавжуд.

Хитой анча кўпроқ ерни даъво қилди, аммо муроса топилди ва хитойликлар кичикроқ қисмига рози бўлди.

Марказий Осиёдаги ҳудудий имтиёзлар мавзуси энг оғриқли мавзулардан биридир. Маҳаллий аҳоли орасида хитойликларга нисбатан фобия кўпайганлиги ва одамлар Хитойга қанчалик яқин бўлса, шунча ташвишга тушишади. Қозоғистонда қишлоқ хўжалиги ерларини Хитой компанияларига ижарага бериш бўйича мунозаралар босқичида лойиҳалар муваффақиятсизликка учради. Қирғизистонда маҳаллий аҳоли хитойлик тоғ-кон корхоналари билан низоларни митинглар орқали ҳал қилмоқда. Бироқ, янги президент Жапаров Хитойга Нариндаги Жетим-Тоо конидаги хом ашёни ўтказишни таклиф қилган, ушбу кон энг катта қора ва рангли металларнинг захираларига эга бўлиб, тахминий ҳисобда 80-100 миллиард долларга баҳоланган.

Пекиннинг Шинжон-Уйғур автоном вилоятида яшовчи (озчилик) мусулмонларга нисбатан олиб бораётган сиёсати оммавий ахборот воситаларида доимий равишда ёритилиб борилмоқда бир миллатни қайта тарбиялаш учун жойлаштирилган меҳнат лагерлари ҳақидаги маълумотлар кундан кун кўпаймоқда.

Марказий Осиё мамлакатлари олаётган иқтисодий қарзлари орқали ўзларини Хитойга қарам қилмоқда, хусусан, доимий равишда тўлаши қийин бўлган кўп миллиардли кредитлар боргани сари кўпайиб бормоқда.

Аҳоли ҳукуматни олинган қарзларни ер билан ёки фойдали қазилма конларини Хитой томонидан ўзлаштиришдан хавотирда. Худди шундай преседент Тожикистонда аллақачон содир бўлган бўлса, Қирғизистонда дунёда энг бой конлардан бири бериб юбориш учун тайёрланмоқда.

1990 йилларда қўшни Тожикистон фуқаролар уруши остида қолди, шунинг учун тожиклар бошқа давлатлар билан ҳудудий масалаларни кейинроққа қолдирдилар. Эҳтимол шунинг учун ҳам Душанбе Қирғизистон ва Қозоғистонга қараганда анча катта ер участкаларидан воз кечгандур.

2011 йилда, Тожикистон ўз ҳудудининг бир қисмини тантанали равишда (!) Хитойга ўтказиб берди. Тожикистоннинг умумий ҳудудининг 0,77 фоизини яъни 1,1 минг квадрат км.ни демакдир.

Тожикистонликларнинг бу саховати кўплаб омилларга, жумладан ҳукумат Пекинга катта миқдорда қарздор бўлишидан ташқари,  Тожикистон йўллар, иссиқлик электр станциялари ва бошқа инфратузилмаларни қуриш учун Хитойдан кўплаб миқдорда кредитлар олган. Иқтисоди ривожланмаган мамлакатда тўлашга ҳеч нарса йўқ. Натижада Юқори Қумариғ олтин кони Хитой компанияларига ўзлаштириш учун берилди. Бундан олдин хитойликлар ўзлаштириш учун Тожикистонда бошқа олтин, кумуш ва кўмир конларини ҳам олган эди.

Хитойнинг қарз бериш усулини ҳозирда барча мамлакатлар ҳукумати яхши билади. Тез ва муаммосиз катта миқдорда олинаётган қарзларни ўз вақтида қоплаш ва қайтариш жуда қийин масала шунинг учун табиий ресурслар ёки узоқ муддатли ерга эгалик қилиш ҳуқуқини бериш эвазига қопланадиган бу кредитларга тушиб қолмаслик керак. Хитой ҳукумати ҳозирги замонда чегараларни кенгайтириш учун келишувлар ёки музокаралар  орқали эмас, қарз бериш орқали енгилгина усулда ўзлаштириб бормоқда.