“Путин саройи фильми” дунёдаги энг катта пора тарихи, бир неча кун ичида 50 миллиондан зиёд томоша қилинди, 1 миллиондан ортиқ шарҳ ва 3 миллион лайк тўплади. Хитой ижтимоий тармоғи мухолифатнинг асосий алоқа қуролига айланди.
Тик-Токнинг ўзида 80 миллиондан ортиқ одам томонидан муносабат билдирилган. Тик-ток фақат мактаб ўқувчиларидан иборат деган тушунча нотўғри эканлиги яна бир бор исботини топди.
Телевизор учун кураш олиб борган ва ғалаба қозонганлар мана 10 йилдан сўнг ҳукумат янги алоқа каналларидан маҳрум бўлмоқда. Трол фабрикалари, ҳукуматни қўллаб-қувватловчи ва уларнинг тармоқлари қарши тарғиботчи сифатида ишлай олмасликларини кўрсатди. Бу услуб ҳам эскирди.
Амалдаги ҳукуматга мухолифда бўлганларни ўзларини сиёсатига болаларни жалб этдилар деб бонг ураётганларга ажойиб бир материални тўғридан-тўғри таржима қилган холда эътиборига ҳавола этмоқчимиз.
“Болаларни сиёсатга жалб этган Навалний эмас, болалар боғчаларга келганида ва мактабгача ёшдаги болаларга ўхшаб кўйлак кийишни бошлаганларида ҳукумат болаларни сиёсатга тортиб олган эди. Ҳукумат болаларни мактабларга келганларида сиёсатга судраб борди ва ўзлари ишонмайдиган маънавият, ватанпарварлик ва бошқа қадриятларни сингдирдилар. Ҳукумат болаларни университетга келганида сиёсатга жалб қилди ва талабаларга нимани айтиши мумкин ва нимани айтолмаслигини уқтира бошлади. Ҳукумат шу йиллар давомида болаларни ишлатган, болаларни президент олдига олиб борган, болаларга ундан (президентдан) чиройли илтимос қилиб сўрашни ўргатган. Барча тақиқланган “одамхўр” қонунлар фақат болалар манфаати учун қабул қилинган. Аммо бу “Роскомнадзор” бўлиб чиқди. Энди бу болалар ўсиб улғайган ва сиз уларга Ғарбнинг ёмонлиги ҳақида гапириб бераётганингизда, бу Ғарбда сиз ўзингиз учун қасрлар қуриб, у ерда болаларингизни ўқитаётганизни кўрдилар. Сиз болаларга бу ерда ҳамма нарсани тақиқлаб қўйдингиз, уларга ўтган ҳафта “аниме” томоша қилишни тақиқладингиз. Сиз уларни кўк китлар билан зўрладингиз ва уларнинг барча муаммолари компьютер ўйинларидан эканлигини айтдингиз. Сиз бечораларни тамом қилаяпсиз ва мухолифатдаги жамоатчиликка рўйхатдан ўтган одамларнинг “рўйхатини” тузиб, уларнинг гапиришга уринишлари масонлар томонидан тайинлангани ва махсус хизматларнинг фитнаси эканлигини гапираяпсиз. Энди эса улар флеш-мобларни уюштираётгани, кўчаларга чиқмоқчи ва ўз синфлари деворларидан президентни суратини олишни истаётганига ҳайрон қолаяпсиз.”
P.S.бундан аввалроқ Россия 2021 йилги сиёсий ҳаётга алоҳида тайёргарлик кўрмоқда. 12 январ кунидан бошлаб мамлакатда фаолият олиб бораётган маҳоратли сиёсий стратеглар ва ижтимоий-сиёсий таҳлил бўйича мутахассисларни танлаб олиш мақсадида танлов эълон қилингани бўйича маълумот берган эдик. Бироқ жамоатчилик норозилиги бундай кетишига кечроқ ҳаракат қилдиларми деймиз…