Навалний бир поғона кўтарилди

Навалний билан боғлиқ жараёнларни кечадан буён кузатиб бораётган жамоатчилик, унинг Россияга қайтиб келиши билан “содир” бўлиши мумкин бўлган таҳминлар билан фикр ва мулоҳазаларини билдирди. (барибир режа бўйича қамоққа олиш чораси кўрилди)

Қизиғи шундаки, Россиянинг ўзида Навалнийнинг тарафдорлари янада кўпайди. Авваллари Навалний оддий оппозициядаги блогер сифатида кўрилган бўлса, ҳозирда Россиянинг амалдаги президенти рақобатчиси сифатида кўрилмоқда.

Жамоатчилик унинг гапирган гапидан қаттиқ таъсирланганлиги бўйича кўплаб постлар қўйилди. Россияда фаолият кўрсатадиган машҳур телеграм каналида эълон қилинган материалда қуйидагича фикрлар берилган: “Кеча Алексей Навалний энг муҳим сўзларни айтди: “Бу сўнгги беш ойдаги энг яхши куним, бу менинг уйим, қўрқмайман, мен ҳақ эканимни биламан, менга қарши қўзғатилган жиноий ишлар уйдирма”. Эркин одамнинг бу қисқа нутқида ҳар биримизга етишмаётган, аммо ҳар биримиз “бу менинг уйим, мен қўрқмайман” деб ҳис қилишимиз керак бўлган туйғу мавжуд.

Репрессив тизим шундай ишлаб чиқилганки, ҳар доим унинг барча кучлари бизни қўрқитишга ва ўз мамлакатимиздан онгли маҳрум қилишга қаратилган. Бундай гапирманг – жарима тўлайсиз, у ерга борманг – қамоққа тушасиз, бундай қилманг – улар сизни ўлдиришади.

Ўз ҳаётини деярли йўқотган Навалний, ҳар қандай дақиқада қамалиши мумкинлигини аниқ англаб, Россияга қайтди, чунки унинг уйи шу ерда, қўрқув сизни ватанингизни йўқотишга мажбур қиладиган туйғу эмаслигини намойиш эта олди. Ишонаманки, америкалик мактаб ўқувчилари Мартин Лютер Кингнинг “Менинг орзуим бор” ибораси билан иншолар ёзишни бошлаганларида, қачондир бизнинг болаларимиз ҳам иншоларини “бу менинг уйим, мен қўрқмайман” деган сўзлар билан бошлайди.”