Бойлар сайёрамизни камбағалларга қараганда икки баравар кўпроқ ифлослантиради

Ижтимоий тенгсизликка ва иқлим адолати учун кураш ягона битта курашдир, демоқда таҳлилчилар.

Дунёнинг энг бой одамлари дунёни ифлослантириб, иқлим ўзгаришига ҳисса қўшмоқда, камбағаллар эса бу салбий оқибатлардан қийналмоқдалар. Oxfam International тадқиқотчилари шу хулосага келдилар.

Сўнгги 25 йил ичида жаҳондаги энг бой 1% инсонлар камбағал бўлган 50% аҳолига қараганда углероддан икки баравар кўпроқ фойдаланган, деб тахмин қилинади. Қазиб олинадиган ёқилғини ёқиш ва карбонат ангидрид чиқиндиларини ҳосил қилиш жараёнлари иқтисодий самарадор ва бой мамлакатлар фаровонлигининг асосий омили ҳисобланади.

Oxfam International коронавирус “пандемияси” тенгсизликни деярли ҳар томонлама кучайтирди деган хулосага келди: 18 мартдан 31 декабргача миллиардерларнинг бойлиги 3,9 триллион долларга ошди, шу билан бирга кунига 5,50 доллардан кам бўлган маблағга яшовчи одамлар сони 2020 йилда 500 миллионга етди. Бу тенгсизлик углерод чиқиндиларига ҳам тааллуқлидир.

Бундан ташқари, “тижорат парвозларини тақиқлаш фонида дунё бўйлаб хусусий самолётларнинг савдоси кескин ошди”.

“Бу иқлим ўзгариши оқибатида инсонларни энг катта кўчишига дуч келадиган, таъсир хавфи катта бўлган паст ва ўрта даромадли мамлакатлар учун янада кучли таъсир этишидан ҳеч ким суғурталанмаганлигини кўрсатмоқда. Ушбу мамлакатларда иқлим ўзгаришининг энг катта юкини қашшоқликда яшовчи аёллар кўтармоқда, бу эса ёшлар учун озиқ-овқат ва сув таъминотини қийинлаштирмоқда”, дейилади Oxfam ҳисоботида.

Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, “дунё аҳолиси ўртасида углерод қазиб олишдан фойда оладиганлар билан у учун пул тўлайдиганлар ўртасидаги келишмовчиликни бартараф этиш миллий ҳукуматлар учун энг устувор вазифа бўлиши керак”.

Oxfam расмийлари ҳукуматлар умумий энергия талабини камайтириш ва қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни жадаллаштиришга ёрдам берадиган, шу жумладан қазилма ёқилғи саноатига бериладиган субсидияларни тугатадиган сиёсатни амалга ошириши керак, деб ҳисобламоқда.

Углерод чиқиндиларига жуда катта солиқларни жорий этиш ва ундан тушган маблағларни ижтимоий ёрдам дастурлари доирасида муҳтож бўлган камбағалларга бериш таклиф қилинмоқда.