Ўзбекистонда Президент сайловлари 2021 йил 24 октябр куни бўлиб ўтади

Мамлакат парламенти қуйи палатаси биринчи вице-спикери Акмал Саидов 5 февраль куни Сенат тегишли қонун лойиҳасини маъқуллашини кутмоқда.

Ўзбекистонда навбатдаги президент сайловлари 2021 йил 24 октябрда бўлиб ўтади. Бу ҳақда сешанба куни ТАССга Ўзбекистон парламенти Қонунчилик (қуйи) палатаси биринчи вице-спикери Акмал Саидов маълум қилди.

“Қонунчилик палатаси томонидан тайёрланган қонун лойиҳасига мувофиқ республикада навбатдаги президентлик сайловлари 2021 йил декабрь ойининг учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида эмас, балки шу йилнинг 24 октябрида бўлиб ўтади”, – деди Саидов.

Ўтган ҳафтада парламент қуйи палатаси қонун лойиҳасини кўриб чиқди ва биринчи ўқишда қабул қилди, унга кўра республикада навбатдаги президент сайловлари кутилганидек 2021 йил декабрь ойининг учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида эмас, балки икки ой аввал бўлиб ўтади.

Маълум қилинишича, бу сайловдан кейинги сиёсий воқеалар кечиктирилмаслиги учун амалга оширилган. Ушбу қонун лойиҳасига биноан республикада халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашига (кенгашларига) сайловларни ўтказадиган округ сайлов комиссиялари институти тугатилади, уларнинг ваколатлари туман (шаҳар) сайлов комиссияларига ўтказилади. Ҳужжатга мувофиқ, сайлов комиссиялари номзодларнинг сайловчилар билан учрашувларини ташкил этиш мажбуриятини олмайди. Шунингдек, сайлов комиссиялари қарорлари устидан шикоят қилиш муддатини 10 кундан беш кунгача қисқартириш таклиф қилинган.

Биринчи Президент Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан Ўзбекистон Президентлиги учун аввалги сайловлар муддатидан олдин 2016 йил 4 декабрда ўтказилган эди. Уларда республикадаги мавжуд тўртта сиёсий партиялардан номзодлар иштирок этган. Сайловларда Ўзбекистон Либерал-Демократик партияси томонидан кўрсатилган Шавкат Мирзиёев биринчи босқичда 88,61 фоиз натижа билан ғалаба қозонган.

Ўзбекистон Президентининг ваколат муддати беш йил.