Борис Жонсон: “Суднинг Навальный бўйича қарори – одил судловнинг асосий стандартларига жавоб бермайдиган ўта қўрқоқлик”

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон ўзининг твиттерида Алексей Навалнийга белгиланганни шартли жазони ҳақиқий қамоқ муддати билан алмаштириш қарорини қоралади.

Жонсон Навалнийнинг ўз ватанига қайтиш қарорини дадил ҳаракат, Россия ҳукуматининг ҳаракатлари қўрқоқлик, – деб атаган.

“Навалнийнинг заҳарланганидан сўнг Россияга қайтиш қарори чинакам жасур ва фидойи ҳаракат бўлди. Аксинча, суднинг бугунги қарори ўта қўрқоқлик ва одил судловнинг асосий меъёрларига жавоб бермади. Алексей Навалний зудлик билан озод этилиши керак “, деб ёзди Жонсон.

Аввалроқ Франция президенти Эммануэл Макрон Навалнийни зудлик билан озод қилинишини талаб қилганди. АҚШ ва Германия ҳам Навалнийнинг озод қилинишини талаб қилмоқда.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги ушбу чақириқларга жавобан суверен давлат ишларига аралашиш керак эмаслигини эълон қилди.

Ўз навбатида Навалнийнинг адвокатлари, “Ив Роше” иши бўйича Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди қарори Россия ҳукумати томонидан ижро этилмаганлиги тўғрисида Европа Кенгаши Вазирлар Қўмитасини хабардор қилишларини таъкидладилар.

Навалнийнинг шартли қамоқ жазоси ўрнига – 2 йил 8 ой умумий режимдаги колония жазоси тайинланди ва ФСИНнинг аризаси тўлиқ қондирилди.

“Бу заҳарлангандан сўнг тирик қолгани, бу ҳолатни текшириб ФСБ қотилларини фош қилгани, қўрқмагани ва Россияга қайтгани учун Путин ва унинг атрофидагиларни коррупциясини текширгани учун ВВП нинг шахсий қасосидир”, – дейилади штаб баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Навалнийга ҳукмни эълон қилиш арафасида полиция Москвадаги Қизил майдон ва Санкт-Петербургдаги Сарой майдонини ўраб олди. Умуман олганда, мамлакатда 2 февраль куни бўлиб ўтган намойишларга алоқадор 1408 киши ҳибсга олинди.Boris Jonson: “Sudning Navalniy bo‘yicha qarori – odil sudlovning asosiy standartlariga javob bermaydigan o‘ta qo‘rqoqlik”