Теҳрон бир неча мамлакатлар банкларидаги ҳисоб рақамларида нефть сотиш бўйича тўловларидан тушган, лекин санкциялар туфайли музлатилган ўнлаб миллиард доллар фойдаланилмаган маблағларга эга.
Эроннинг ташқи қарзи декабрь ойи охирига келиб 9,3 миллиард долларга кўтарилди ва 9 ой олдинги кўрсаткичдан 3,5 фоизга ошди. Бу ҳақда Эрон Марказий банкига асосланиб Press TV телеканали хабар берди.
2020 йил 19 март куни якунланган ўтган календарь йил сўнгида ташқи қарз 9,031 миллиард долларни ташкил қилган, шундан 7,364 миллиард доллар қарз узоқ муддатли мажбуриятлар, қолган қарийб 2 миллиард доллар қарз қисқа муддатда тўланиши керак бўлган қарз ҳисобланади.
Қайд этиш лозим, 2020 йил 1 октябрь ҳолатига кўра Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 29,3 миллиард долларни ташкил этган, шундан 18,7 миллиард доллар давлат сектори, 10,6 миллиард доллар эса хусусий ташқи қарз ҳисобланади.
Ташқи қарз ўсишни давом этмоқда. Хусусан, 2020 йил бошидан у 19,7 фоизга ёки 4,8 миллиард долларга кўпайган.
Эрон ташқи қарзининг ялпи ички маҳсулотга нисбати 3,5 фоизга этди, бу дунёдаги энг паст кўрсаткичлардан бири демакдир.
Эрон АҚШнинг санкциялари ва чекловлари, қолаверса коронавирус “пандемияси” билан боғлиқ молиявий қийинчиликларга қарамасдан, анъанавий равишда чет элдан қарз олишдан воз кечади. Аввалроқ Теҳроннинг Халқаро Валюта Жамғармасидан 5 миллиард долларлик кредит олиш тўғрисидаги талаби АҚШ босими остида рад этилган эди.
Эроннинг бир неча мамлакатларда ўнлаб миллиард долларлик фойдаланилмаган маблағлари бор, улар санкциялар туфайли банк ҳисоб рақамларида музлатиб қўйилган. Хусусан, гап Жанубий Корея ҳақида кетмоқда. Эрон Марказий банки раиси Абдунаср Ҳиммати Эроннинг 7 миллиард долларлик маблағларига эгалик қилувчи Жанубий Корея банкларини сўнгги 2 йил ичида Доналд Трамп маъмурияти босими пайдо бўлган зарарни қоплаб беришга чақирди.
“Бизнинг бошқа шерикларимиз ресурслардан оқилона фойдаланиш усулларини топдилар, масалан, гуманитар юклар ҳисобига, аммо Корея ҳукумати шунга ўхшаш ишончли канални таклиф қилмади”, деди Ҳиммати Bloomberg агентлигига.
Ислом республикаси ихтиёрида нефть ва газ сотишдан тушадиган давлат фаровонлиги жамғармаси ҳисоб-варағида қарийб 100 миллиард долларга эга.
Ўзбекистон ташқи қарзини ўсишини онлайн кузатмоқчи бўлсангиз қуйидаги ҳаволага киринг.