Байден маъмурияти оммавий ахборот воситалари билан биринчи можаросига дуч келди

Оқ уй матбуот котибининг ўринбосари Ти Жей Дукло (T.J.Duklo) иш ҳақи сақлаб қолинмайдиган бир ҳафталик таътилга чиқарилди. Шунингдек, унга Politico таҳририяти билан ҳар қандай алоқа қилиш тақиқланди.

Барчаси Дукло ва Politico журналисти ўртасидаги тортишувдан бошланди.

Журналист матбуот котиби ўринбосари ва Байден фаолиятини ёритиб келаётган ОАВ ҳодими ўртасидаги романтик муносабатлар ҳақида сўрагани учун матбуот котиби ўринбосари унга қарата “Мен сени йўқ қиламан!” деб айтган.