Anadolu Ajansı: кирилл алифбосидан 100% рад этилгандан сўнг Нур-Султоннинг Анқара ва бошқа туркийзабон давлатлар билан алоқаси янги босқичга кўтарилади.
Қозоғистонда лотин алифбосига ўтиш 2017 йилда бошланган бўлиб, 2023 йилда тўлиқ ўтилиши режалаштирилган.
Қозоғистон миллий алифбени шакллантиришда туркийзабон давлатларнинг тажрибасини инобатга олди ва улар комиссия аъзолигига 3000 га яқин мутахассисларни жалб этди. Альфавит устида Туркия, Татаристон, Озарбайжон, Ўзбекистон ва Қирғизистон тилшунослари иш олиб борди.
“Бизнинг маданий меросимиз йўқолиши мумкин деган хавотирлар билдирилмоқда. Аммо XXI асрнинг технологик имкониятлари билан бундай таҳминлар нотўғри. Мамлакатнинг кирилл ёзувидан лотин ёзувига ўтиши ҳам ижтимоий-иқтисодий, ҳам сиёсий нуқтаи назардан катта аҳамиятга эга”. – деди миллий комиссия аъзоларидан бири.
Сизнингча, янги қозоқ алифбоси қардош туркий давлатлар ўртасидаги интеграцияни кучайтиришда муҳим роль ўйнайдими? ёки…
P.S. Туркия Марказий Осиёдаги лотин алифбосига ўтиш жараёнларига “юмшоқ куч” стратегияси сифатида қарамоқда(ми?).