Марказий Осиёга лотин алифбоси керакми?

Турк дунёсининг умумий ва асосий муаммоси – бу алифбо. Ҳозирга келиб Қирғизистондан ташқари туркий тилда сўзлашадиган мамлакатлар орасида лотин алифбосига ўтишни истамайдиган давлат қолмади. Марказий Осиёда лотин алифбосига ўтиш тўғрисида биринчи бўлиб Ўзбекистон эълон қилган; Қозоғистон эса 2023 йилдан бошлаб янги алифбога тўлиқ ўтишни режалаштиргани таъкидлаган.

Қирғизистонда алифбони ўзгартириш бўйича бирор фикр айтилмади, аммо кўпчилик президент Жапаровдан шунга ўхшаш баёнотни кутишмоқда.

Туркий дунёдаги алифбо шунчалик кўп ўзгарганки, бу маданий мерос, маданий ва цивилизация тарихини тўғридан-тўғри етказиш муаммоларини келтириб чиқарган.

Бугунги кунгача турклар савдо, маданий, диний ва бошқа сабабларга кўра Кёктурк, Манихей, Сўғд ва Уйғур ёзувлари, Брахми, Тибет, Сурия алифболари, иброний, юнон, араб, кирилл, лотин ёзувларидан турли даражаларда ёзиш учун мослаштирганлар.

Тилшунос мутахассислар фикрига кўра “турк дунёси лотин алифбосига ўтиш доирасида тушунишни қийинлаштирадиган кўп ҳарфлардан воз кечиши керак. Туркий мамлакатлар лотин алифбосига ўтиш жараёнида алифбога ўз тилларига ҳос бўлган кўплаб ҳарфларни олиб кирмоқчи. Шу билан бирга, Туркия томонидан қабул қилинган ҳарфлар 29та ҳарф тизими амал қилиниши кутилмоқда”.

Акс ҳолда, лотин алифбосига ўтиш ҳеч қандай маънога эга бўлмайди.

Қизиқ, бу масала Турк Кенгашининг кун тартибида борми? Туркологларнинг алифбога бағишланган конгресси келажак учун жуда муҳим қадам бўлади.