“Қозоғистон икки фуқароликни олиш тақиқланган мамлакатларнинг катта гуруҳига киради. Конституциямизда тегишли норма мавжуд. Аммо яқинда биз ҳаттоки, давлат хизматчилари орасида ҳам икки фуқаролик тобора кўпайиб бораётганини аниқладик. Бу аниқ сабабларга кўра қабул қилиниши мумкин бўлмаган холат. Бу муаммо жуда жиддий, чунки миллий хавфсизликка тегишли. Бундай ҳолатларни йўқотиш керак”, – деди Тоқаев.
Президент ўтган йили агар улар икки фуқароликка ҳолати кузатилса давлат хизматчилари, квази давлат ташкилотлари раҳбарларини ишдан бўшатиш тўғрисида кўрсатма берганлигини қўшимча қилди.
“Мен ҳукуматдан ва давлат хизматлари агентлигидан бажарилган ишлар натижалари тўғрисида ҳисобот беришларини сўрайман. Афтидан, бундай қонунбузарликлар учун жавобгарликни янада кучайтириш керак”, деди президент.