“Иммунитет паспортлари” ёки сертификатлар, ёки шунчаки гувоҳномалар мавзуси энди бутун дунёда энг долзарб мавзулардан бири ҳисобланади.
Исроил биринчи бўлиб кескин қарор қабул қилди – вакцина олган ҳар бир кишига “яшил паспорт” берилади ва у олти ой давомида ҳеч қандай чекловларсиз ҳаракатланиш имконига эга бўлади.
Россияда шунга ўхшаш “имкониятлар” эшигини очиб бериши мумкин бўлган усул муҳокама қилинмоқда. Бироқ, шуни англаш керакки: сертификат бирор нарсани ҳал қилиш учун восита бўлиши керак эмас.
Рус сегментидаги ижтимоий тармоқларда вакцина қилдирганлар учун махсус сертификат берилиши ва бунинг эвазига уларга таъқиқларни бекор қилиниши қаттиқ қораланмоқда ва қуйидаги изоҳлар ёзилмоқда: – “Бу бекор қилинмайдиган тақиқларни бошқариш воситасидир.” – “Бу жамиятни ажратиш воситасидир.” – “Балки, сиз эмланишни хоҳламассиз, унда сиз рўйхатга кира олмайсиз ва масалан, чет элга саёҳат қилишдан чекланасиз чунки сизни самолётга киритмайдилар. Кафега бориш мумкин эмас.” – “Сертификатингиз йўқми унда Сиз жамоатчилик учун хавфлисиз”(!) – “Исроилда нима бўлиши номаълум, гарчи у ерда ҳам худди шундай бўлишига шубҳа йўқ. Аммо бизнинг мамлакатимизда бу, албатта, ижтимоий кескинликнинг кучайишига олиб келади.” дейилган.
Ўзбек сегментида эса бу мавзу энди кўтарилди: “Ўзбекистонда вакцинация паспортлари жорий этиладими?”
Европа иттифоқи Вакцинация сертификатларини жорий этмоқчи.
Европа иттифоқига аъзо мамлкатлар рақамли вакцинация сертификатлари ёки соддароқ айтганда вакцина қилинганлик тўғрисидаги паспортларни жорий этишни режалаштиришмоқда. Паспорт эгалари Иттифоқ ҳудуди бўйлаб эркин ҳаракатлана оладилар.
Шунингдек, учинчи мамлакатлар фуқаролари ҳам вакцинация паспортларига эга бўлгандагина, Европа иттифоқига киритилиши борасида мезонлар ишлаб чиқилиши мумкин.
Ўзбекистонда режа бўйича вакцинацияни март ойидан бошлашмоқчи. Лекин вакцина олган фуқароларнинг паспортлаштириш ҳақида бирон бир маълумотга кўзимиз тушамади. Балки бир ишни икки иш қилмай, ҳозирдан, вакцинация бошланмай туриб бу ҳақда амалий қадамлар қўйган тўғри бўлар?