Тадқиқот:ёшлар фойдали контент учун пул тўлашга тайёр

WAN-IFRA тадқиқотига кўра, оммавий ахборот воситаларининг ёш фойдаланувчиларининг 24 фоизи янгиликлар учун пул тўлашга тайёр. Тўғри бу тадқиқотда иштирок этган ёшлар АҚШ, Мексика ва европаликлар ҳисобланади. Уларнинг эътироф этишича ёшлар сифатли тайёрланган контентни ўқиш учун пул тўлашга тайёрлигини билдирган. Масалан, 18-34 ёшдаги фойдаланувчиларнинг 24% обуна учун ойига тахминан 6€ евро сарфлашга тайёр.

Бироқ, улар учун таклиф этилаётган медиа маҳсулотлар ёшлар таклиф этаётган мабалағдан қиммат.

Муаммо шундаки, бу ҳозирда нашрлар уларга тақдим этаётган нарҳларнинг ярмидан кўпини ташкил этади (бозорда бу кўрсаткич ўртача, масалан, ойига 14€ евро).

Шу билан бирга бу категориядаги аудитория учун қўшимча формат – видео, подкаст, интерактив таркиб муҳим аҳамиятга эга.

P.S. мазкур материал биз учун жуда ҳам аҳамиятли бўлмаслиги мумкин бироқ, ахборотлар очиқ ва ҳар қандай холатда ҳам олиш мумкин бўлган вақтда тадқиқот ўтказилган жойдаги ёшларнинг қизиқишлари ўрганилганлиги ва улар ўзлари учун фойдали бўлган контент учун маблағ тўлашга тайёр эканлиги ажойиб.

Яна бир нарса, айнан мана шу аудиториянинг қизиқишлари ҳам алоҳида ўрганилган. Контент устида ишлаётганлар бўлса ҳавола орқали кириб танишиб чиқишлари мумкин.