Россия “Буюк Турон” ғоясига қаршими?

Россия мудофаа вазири Турон армияси ғояси ҳақида фикр билдирди. Туркия ва Марказий Осиё мамлакатларидаги сиёсатшунослар ва сиёсатчилар аллақачон “Буюк Турон”ни қайта тиклаш масаласини кўтаришган. Бироқ, Сергей Шойгунинг сўзларига кўра, Турон ғояси талабга жавоб бермайди.

“Мен бу одамларга мурожаат қилмоқчи эдим, билмайман, уларни сиёсатчи ёки ким деб аташни ҳам билмайман. Сиз бу ғояни амалга оширишни орзу қиляпсиз, бу борада ҳаракатлар ҳам бошланган. Нима учун ва кимга қарши? Айнан Россия ҳудудида туркийзабон халқлар яшайди, бизда улар жуда кўп. Мамлакатимиз кўп конфессияли ва кўп миллатли. Биз асрлар давомида бирга яшаб келмоқдамиз.”

Шу билан бирга, у Қозоғистон ерларини Россияга қўшиш олиш қўрқуви ҳам бўмаган гап эканлигини таъкидлади. Аввалроқ сиёсатчилар томонидан бир неча бор Қозоғистон ерлари Россия Федерацияси ҳудуди эканлиги даъво қилинганди. Тўғри, бу масала сиёсий можарога айланмасдан тезда тўхтатилди …

“Сиз жуда кўп тортишишингиз мумкин, аммо биз азалдан биродарлик муносабатларига эгамиз. Ўзаро бирон нарсани баҳам кўришга ҳеч қандай сабабимиз йўқ. Биз 1998 йилда чегараларни тўлиқ демаркация қилиб олганмиз.”

Шойгу гапираверади, карвон ўтаверади.