“Буюк Турон” ва нео-Усмонийлик: Эрдоғаннинг шахсий амбициялари ёки турк элитасининг стратегик йўналиши?

Тарихга назар…

Иккинчи Жаҳон уруши тугаганидан сўнг Анқарадаги пантуркистик кайфият сусайди. Бироқ, СССР билан қарама-қаршилик янги босқичга ўтди. 1948 йилда Маршалл режаси асосида Туркия Америкадан катта миқдорда молиявий ёрдам олди, 1949 йилда мамлакат Европа Кенгашига аъзо бўлди ва 1952 йилда НАТО аъзоси бўлди. Туркия Бош вазири A.Мендерес буни “Совет экспанцияси”ни жиловлашга қодир чора сифатида кўрди.

Шундан сўнг, Лениннинг Туркия билан муносабатларни нормаллаштириш режаси деярли барбод бўлди: имтиёзлар эвазига Туркияга чор Россияси ва СССРнинг турли давлатлар эканлиги ва уларнинг ташқи сиёсати турли асосда қурилганлиги намойиш этилди. Туркия элитаси учун Россия империяси, СССР ёки Россия Федерацияси аслида битта – Евросиёдаги асосий геосиёсий душман ва рақиб. Шунга қарамай, 1953 йилда ҳокимиятга келган Н.Хрушчев СССРнинг Туркияга қарши ҳеч қандай ҳудудий даъволари йўқлигини эълон қилди.

Янги таҳдид

Бироқ, 50 йилларда Туркия ташқи сиёсатининг асосий тенденцияларидан бири намоён бўлди, у бугунги кунда ҳам муваффақиятли қўлланилмоқда – АҚШ ва НАТОни СССР / Россия билан яқинлашиш эҳтимоли билан шантаж қилиш. Бу, айниқса, Кипрдаги инқироз кучайган йилларда, АҚШ урушаётган иттифоқчилари – Туркия ва Грециядан моҳирлик билан ажралишга ҳаракат қилмаган пайтларида яққол намоён бўлди.

Туркиянинг иқтисодиёти ва ҳарбий қудрати мустаҳкамланиб бориши билан турк элитасида пантуркистик туйғуларни тиклаш ва кучайтириш амалга оширилди. Совуқ уруш даври бошланганида яъни 80 йилларнинг бошларида  СССРнинг аста-секин заифлашиши ва Ғарбнинг устунлиги Туркияда янги ташқи сиёсатни вужудга келтирди, у “янги усмонлик” номини олди. Пан-туркизм ва панисломизмнинг тўғридан-тўғри авлоди сифатида 1983 йилда Т.Озал бош вазир бўлганидан кейин нео-Усмонийлик мафкура сифатида шакллана бошлади. Ушбу мафкура ўша пайтгача ҳукмронлик қилган Отатуркнинг Кемализмини аста-секин алмаштира бошлади (бу ҳам пантуркий ғоялар учун бегона эмас эди). Бироқ, расмий равишда турк элитаси камализмни қўллаб-қувватлашда давом этди сабаб, унда пантуркийлик элементлари бор эди. Дарсликларда ва расмий нашрларда Кемалнинг иқтибослари синчковлик билан танланган бўлиб, унда у СССР қулаганидан кейин Туркия Совет Иттифоқи туркий халқлари орасида ҳукмрон кучга айланиши кераклиги тушунтирилган.

Евроосиё ҳудудига илк қадам

“Янги Усмонийлик” атамасининг муаллифлигини бир-биридан Бош вазир (1983-1989), кейин Туркиянинг саккизинчи Президенти (1989-1993) Т.Озал, ташқи ишлар вазири (2003-2007), бош вазир (2002-2003), кейин ўн биринчи президент (2007-2014) – А.Гуюл ва ташқи ишлар вазири (2009-2014), кейин бош вазир (2014-2016) – А.Довутуглу Пан-туркизм ва панисломизм ғоялари улар томонидан оммавий нутқларда ва асарларда бир неча бор ифода этилган, уларнинг асосийси юздан ортиқ қайта нашрдан чиққан А.Довутуглунинг “Стратегик чуқурлик” (2001) “Россия – Туркия: 500 йиллик нотинч қўшничилик” китобида очиқ айтилган.

Ушбу концепцияга кўра, Россия эмас, балки Туркия, Византия империясининг меросхўридир, демак, 1991 йилда СССРнинг қулаши билан озодлик учун кураш тугаган қардош туркий халқлар орасида айнан Туркия постсоветнинг яъни Евроосиё ҳудудида етакчилик ролини “ўйнаши” керак.

Туркларнинг “эксклюзив” таъсир доирасига Усмонли империясининг энг катта қудратли даври яъни 17-асрнинг бошларида унинг таркибига кирган ҳудудлар кириши керак деб хисобланади. (Шимолий Африка, Болқон, Кичик Осиё) ва туркий халқлар яшайдиган ҳудудлар (Кавказ, Марказий Осиё).

Хулоса ўрнида

Бироқ, турк манфаатлари доирасига бошқа минтақалар – Африка, Лотин Америкаси, Жануби-Шарқий Осиё ҳам кириши керак. Т.Озалнинг фикрига кўра, иқтисодий ва маданий ҳамкорлик янги ташқи сиёсатнинг – “юмшоқ куч”ларнинг дирижёри бўлиши керак эди, турклар Кавказ, Марказий Осиё ва араб мамлакатларидан моҳирлик билан фойдаланган.

Туркиянинг ҳозирги йўналишини фақат Эрдоғаннинг шахсий инжиқлиги деб ҳисоблаш учун ҳеч қандай сабаб йўқ. 40 йилдан буён ушбу курс турк элитаси томонидан амалга оширилиб келинмоқда ва Эрдоған билан ёки унинг иштирокисиз ҳам амалга оширилади.