Япониянинг матбуот тадқиқот институти томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, японларнинг 72 фоизи Олимпиадани бекор қилиш ёки кейинга қолдиришни ёқламоқда.
Худди шу институт томонидан ўтказилган бошқа бир сўров натижаларига кўра, хорижда Таиландда 96%, Жанубий Кореяда 95%, Хитойда 82%, АҚШда 74% ва Францияда 71% Токио Олимпиадасини бекор қилиш ёки қолдиришни ёқламоқда.
Кёдо томонидан эълон қилинган сўровномада японларнинг деярли 40 фоизи Олимпиадани бекор қилиш тарафдори, 37 фоизи кейинга қолдирилишини ёқламоқда, фақатгина 23 фоизи ушбу ёзда ўйинларни ўтказиш тарафдоридир.