“Туркманободдаги вайронагарчиликларга довул эмас, балки ўтган йилги катаклизмдан кейинги сифатсиз таъмирлаш ишлари сабаб бўлган”
Гап шундаки, 19 март куни соат 16:00дан кейин Туркманободда кучли шамол кўтарилди. Шаҳар ва унинг атрофидаги қишлоқларнинг электр таъминоти деярли ўша вақтнинг ўзидаёқ узилиб қолди, деб хабар бермоқда интернет нашри.
Шамолнинг тезлиги минтақада бир йил олдин содир бўлган бўрондан анча паст бўлишига қарамай, кўплаб турар-жой бинолари ва муассасаларининг томлари учиб кетган. (ҳудди бизнинг юртимизда бўлгани каби)
«Метеожурнал» веб-сайтида қайд этилишича, шамолнинг тезлиги 18 м/с га етган, шаҳар аэропортининг метеорологик станцияси 21 м/с гача бўлган шамолни қайд этган. Бу 2020 йил апрель ойига нисбатан ярим баравар кам бўлиб, мутахассислар бу тезликдаги шамол бўрон бўлмаслигини айтган.
Туркманабат аҳолиси, ўтган йилги бўрондан кейин олиб борилган сифатсиз реставрация ишлари туфайли томлар “йиртилиб” кетганини айтмоқда. Мамлакат расмийлари табиий офатни эътиборсиз қолдиришган ва бузилган биноларни шошилинч равишда сифатсиз таъмирлаган.
“Туркманистоннинг 10 йиллиги” (биздаги жой номлари каби бу ерда ҳам маъноли топонимикадан фойдаланилади) қишлоғи катта зарар кўрди. Иссиқхоналар қулаб тушиб вайрон бўлган, кўплаб уйларнинг томлари учиб кетган.
Шамол навбатдаги байрам ва семинар учун ўрнатилган оқ уйни гилами билан бирга учириб юборган.
«Ватан» қишлоқ хўжалиги бирлашмасида жойлашган 30-сонли мактаб биносининг томи бутунлай “йиртилиб” кетган.
Нашр маълумотига кўра, расмий ва ҳукуматни қўллаб-қувватловчи туркман оммавий ахборот воситалари, аввалги йилгидек, бу ҳақда хабар бермадилар.
Табиий офат оқибатлари акс этган фотолар.