“Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси ҳамкорлик келишувларини амалга оширди

Ёшлар ишлари агентлиги Пресс клубида Ёшлар ишлари агентлиги, Бизнес-омбудсман, Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси каби ташкилотлар ўртасида, ёш тадбиркорларнинг молиявий саводхонлигини ошириш, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида ҳамкорлик келишувлари бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев, Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори Отабек Назиров, Ўзбекистон Республикаси ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектлари, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Дилмурод Қосимов ва “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси ижрочи директори Хайрулла Саттаровлар ўз чиқишлари орқали иштирок этишди.

Меъёрий ҳужжатлар имзоланиб бўлингач, савол-жавоб шаклига ўтилди. Унда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.