Муҳожирлар фарзандлари рус маданияти босими остида ўқитилади

“Россия мактаблари муҳожирларнинг фарзандларини ҳам қамраб олиши керак токи, улар лингвистик муҳитга мослаша олсинлар. Улар учун алоҳида мактаблар очиш ва қамраб олиш худди Европа ва АҚШдаги каби вазиятларни келтириб чиқишига сабаб бўлади”, – деди Россия президенти Владимир Путин.

“Ҳозирда тайёр лойиҳалар йўқ, аммо бизнинг мактабларда мигрантларнинг фарзандлари Россия фуқаролари фарзандлари билан тенгма-тенг таълим олишларини таъминлашимиз керак чунки, бу уларга рус тилидаги муҳитга чуқур мослашишига имкон беради. Бу уларга нафақат рус тилидаги қадриятларимиз тизимига кириб боришлари – умуман маданиятимизга ҳам мослашишга имкон беради”, – деди Президент миллатлараро муносабатлар кенгаши йиғилишида.

Путиннинг баёнотидан сўнг ОАВларида бир нечта материаллар эълон қилинди.

Мана шундай материалларда мутахассисларнинг фикрлари ҳам бериб борилмоқда, масалан: Муҳожир болаларнинг рус синфларига қабул қилиниши учун максимал фоиз қанча бўлиши керак?, Рус тилида яхши гапира олмайдиган ва ёза олмайдиганлар учун алоҳида синфлар ташкил этилиши бюджетга қанчага тушади? каби саволлар бор.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, меҳнат муҳожирларининг фарзандларида нафақат “лингвистик қолоқлик”ни, балки маданий даражадаги, урф-одатлардаги ва хулқ-атворидаги фарқлари ҳам талайгина ва бунга кўз юмиб бўлмайди.

“Мактаблар ва индивидуал синфларда Россия фуқароси бўлмаган болалар учун квоталар мавжуд. Уларнинг сони рус синфларидаги ўқувчилар сонидан 10 фоиз ошмаслиги керак, акс ҳолда ўқувчиларни лингвистик ва маданий муҳитининг парчаланиши бошланади”, – деб ҳисобланади.

Уларнинг фикрига кўра, “агар бундай мактаб ўқувчилари синфнинг камида учдан бир қисмини ташкил этиб қолса, улар бирлашадилар ва ажралиб оладилар, кейинчалик қолганлар ҳам беихтиёр ўзлари учун бегона хатти-ҳаракатларни қабул қила бошлайди”.

Шундан келиб чиқиб, таклиф тайёрлаётганлар, сонли квоталардан ташқари, ўқувчиларнинг мактабдаги хатти-ҳаракатлари, уларнинг ташқи қиёфаларини тартибга солиниши ва бу жараёнлар қоидаларда қайд этилиши кераклиги, агар улар қоидаларга риоя этмаса, муҳожир-ўқувчиларни ўқув жараёнидан четлаштириш белгинланган.

Мутахассисларнинг таклифига кўра, таълим тизимида “кўпчиликнинг миллий маданиятининг устувор йўналишлари – аниқроғи рус шаҳар маданияти белгиланиб, миллий озчиликнинг” маданий хусусиятлари учун “ҳеч қандай имтиёзлар бўлмаслиги керак”.

“Меҳнат муҳожирларининг фарзандлари мактабда Россия фуқароларининг фарзандлари билан тенг таълим олишлари керак” ҳозирда Россия ҳукумати томонидан мана шу таклиф кўриб чиқилмоқда.

P.S. қандай фикр ва танқид қилишни ҳам билмайди киши…

Ҳукуматимиздан яхши иш ўринлари яратишини ва бизникилар Россияга меҳнат муҳожирлари бўлиб бормаслигини сўраймизми?