Путиннинг янги “1-рақамли учоғи” нима учун ноёб?

Россия Президенти учун янги “1-рақамли борт” тақдим этилди. Бу Ил-96-300ПУ самолётининг янгиланган ва барча техник воситалар билан жиҳозланган нусҳаси.

Нима учун айнан “Ил-96”? мазкур лайнер ҳукумат самолёти сифатида ишлатилишининг бир қанча сабаблари бор – “биринчидан, бу ҳақиқатан ҳам жуда ишончли ва хавфсиз самолёт, бундай дейилишига, ушбу самолётнинг узоқ муддат ишлаши билан исботини топган. Бундан ташқари, бу Россиядек давлат раҳбари обрўига тўғри келади, қолаверса, – ҳар бир давлат раҳбари ҳам ўз мамлакати кучи билан ишлаб чиқарилган “ўз” самолётида учишга қодир эмас”, – деди РФ да хизмат кўрсатган учувчи В.Таланов.

Мутахассисларнинг фикрича, Ил-96-300ПУ самолёти атом қуролига эга давлат раҳбари учун нафақат ҳаво қатнови воситаси балки, президентнинг мамлакат хавфсизлиги билан боғлиқ барча воқеалардан хабардор бўлиши ва ҳар қандай вақтда вазиятда қарор қабул қилиши ва керак бўлганда – ядро “қизил тугмачасини” босишга ҳам шароит ва имкон яратиб бера олиши керак.

Бундан ташқари мазкур лайнер Путинга доимий равишда сунъий йўлдош ва бошқа махсус алоқа каналларини назоратини олиб боришига, қолаверса, махсус код билан шифрланган хабарларни дунёнинг исталган баландлигидан узатишга имкон беради.

“Президент борти” нинг бошқа маиший жиҳозлари бўйича эса қуйидагиларни айтиш мумкин. Хусусан, лайнерда мини-спорт зал, дам олиш хоналари, ошхона, бар, душ ва реанимация ва шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббий бўлим мавжуд.

Янги “Путин самолёти”нинг ички безаги устида Златоустдан энг яхши заргарлар ишлади, салон тарихий мавзулардаги гравюралар билан безатилган.

Мазкур президент самолёти “учиб юрувчи Кремл” деб номланса тўғри бўлса керак.

P.S. бироқ, ижтимоий тармоқларда жамоатчилик бу “учоққа” нисбатан фақат негатив фикрлар билдирилган…