Жапаровнинг “Ханституцияси” мувафаққиятли қабул қилинди

Қирғизистон Президент Республикасига қайтди. Кўпчилик овоз билан Қирғизистон халқи ҳокимиятни президент фойдасига қайта тақсимловчи Конституциянинг янги таҳририни маъқуллади.

Энди мамлакатда нима ўзгаради? (Умуман олганда, ҳеч нарса.)
Президент Конституцияни ўзгартириш тўғрисидаги ташаббусини қуйидагича изоҳлайди: “президентнинг жавобгарлиги Қирғизистон асосий қонунини ўзгартиришни ягона сабаби. Садир Жапаров барчани парламент ва суд кенг ваколатларга эга бўлишига ишонтирмоқда. Қабул қилинган конституция Европа Иттифоқи томонидан танқидга олинган эди.

Лекин, янги Конституцияга кўра президент қандай аниқ жавобгарликни ўз зиммасига олиши аниқ эмас. Масалан, импичмент жараёни янада мураккаблашди.
Бош вазир лавозими эса энди бутун ҳукумат хатолари учун жавобгар ролидир.

Демак, 89-моддага биноан, президент ижро этувчи ҳокимиятни амалга оширади, кабинетнинг тузилиши ва таркибини у белгилайди, президент барча ҳукумат мажлисларига раҳбарлик қилади ва ҳукумат иши натижалари учун жавобгардир.

Агар парламент давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни қониқарсиз деб тан олса (89-модданинг 6-қисми), Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг жавобгарлиги Президент томонидан кўриб чиқилади.

Парадокс (!), Президент ҳамма нарсага жавобгар, аммо жавоб бериш вақти келганда, у Конституцияга биноан, кабинет аъзоларини жазолаши керак. Қизиқ, у Вазирлар Маҳкамаси фаолияти натижалари учун жавобгарлик доирасидан ташқарида.

Янги Конституцияда бундай хатоларнинг тиқилиб кетган ва ундаги зиддиятлар эртага акс-садо беради. Бу Конституция қонуний равишда тасдиқланган супер президентлик бошқаруви демакдир.

Амалда, бу вазият Акаев, Бакиев ва Атамбоев даврида кузатилган. Ҳукуматнинг амалдаги ҳолати билан ягона фарқ шундаки, энди ушбу тизим қонуний равишда ўрнатилди.