Бу ҳақда Ички ишлар вазирининг ўринбосари Александр Горовой МДҲ давлатларининг парламентлараро йиғилишида айтиб ўтди.
А.Горовой Россиядаги мигрантлар 15 июнга қадар олиб чиқиб кетилмаса, уларни мамлакатдан мажбуран чиқариб юбориш ва чегараларни ёпиш ҳамда жазолаш билан таҳдид қилган.
Ўз навбатида, Ички ишлар вазирлиги ушбу санага қадар мамлакатни ихтиёрий равишда тарк этган ноқонуний муҳожирларни жазоламасликка ваъда бермоқда.
Мана шу мигрантлар ичида энг кўпи, албатта Ўзбекистонга тўғри келмоқда 332минг нафар, кейинги ўринда Тожикистон 247минг нафар, Қирғизистон 115минг нафар Қозоғизстондан эса 49минг нафар.
Бироз олдинроқ маълумот берганимиздек, меҳнат муҳожирлари 2021 йилнинг дастлабки уч ойи ичида Ўзбекистонга қарийб 1,5 миллиард доллар юборган.Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 31 фоизга кўп, деб қайд этилмоқда.
Пул келса бўлди, уни расмий муҳожир юборганми ёки қонунга ҳилоф равишда ишлаб юрганими фарқи йўқ. Асосийси пул оқими Ўзбекистонга кириб келмоқда.
Ўзбекистон ташқи ишлар ёки ички ишлар вазирлиги мулозимларидан россиялик ҳамкасбларининг бу мурожаати бўйича маълумот беришларини кутамиз.