Россия полиция Москвада қайси мамлакатлардан муҳожирлар кўпроқ эканлигини айтди.
Етакчилар Қирғизистон (30%), Ўзбекистон (27%) ва Тожикистон (20%) фуқаролари.
Ҳозир Москвада 800 мингдан озроқ муҳожир бор. Уларнинг аксарияти визасиз тартибда келган. Бир йил олдин, пойтахтда уларнинг сони миллиондан ортар эди.
Аввалроқ Россия Ички ишлар вазирлиги барча ноқонуний мигрантларни рўйхатдан ўтказишни “қатъий тавсия қилган”. Бундай ҳолда, уларга нисбатан санкциялар қўлланилмаслиги акс ҳолда жаримага тортилиши ва мамлакатдан чиқариб юборилиши билан огоҳлантирилган эди.