Россияда меҳнат муҳожирлари учун янги тақиқлар киритилди

Россиядаги кичик корхоналарга қурилиш майдонларига меҳнат муҳожирларини жалб қилиш тақиқланди. (яна тақиқлар)

Бу ҳақда Россия Федерацияси Қурилиш вазирлиги маълум қилди.

Мигрантлар меҳнатини жалб қилиш учун қурилиш компанияси ходимлари сони 250 кишидан ошиши ва даромади икки миллиард рублдан юқори бўлиши керак.

Бунинг сабаби коронавирус чекловлари. Компания муҳожирларни ташишни таъминлаши, улар учун овқатланиш, яшаш жойини ва барча санитария қоидаларига риоя қилишларини ташкил қилиши керак.

Бугун Давлат Думаси барча меҳнат муҳожирларини бармоқ изини олишга ва тиббий кўрикдан ўтишга мажбур қиладиган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилганлиги хабар берилмоқда.