Бизда бори қайда бор?

Меҳнат муҳожирлари уч ой ичида Ўзбекистонга қарийб 1,5 миллиард долларни юборган.

Республика Марказий банки маълумотларига кўра, 2021 йил январ-март ойларида хориждан Ўзбекистонга пул  ўтказмалари ҳажми 1,42 миллиард долларни ташкил этди.

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 31 фоизга кўп, деб қайд этилмоқда.

Аввалроқ, Тошкентда Москва миграция марказининг ваколатхонаси очилган эди.

Россия Федерацияси Президенти матбуот котиби эса апрель ойи бошида Россияда улкан режаларини амалга ошириш учун етарли миқдордаги меҳнат мигрантлари йўқлигини ҳақида таъкидлаган эди.

P.S. сурункали давом этаётган Ўзбекистон ташқи қарзи қанчадур млрд. бўлди деган хабарлар уммонида 3 ойда мамлакатга кириб келган реал даромад ҳақидаги янгиликлар ҳам бор экан.

Бу даромад ортидан “сарфланаётган” жуда катта ижтимоий инқирозлар бошқа масала…

Биз меҳнаткаш халқмиз иш беринглар!