Эрдўғaн ғарбдан қасос олиши мумкин

Оқ уй Геноцидни тан олганидан кейин Эрдўғaн Ғарбдан террорчилар орқали қасос oлади.Туркия Европадаги исломий экстремизмни ўз мақсадлари учун ишлатишда давом этади, деди таҳлилчи Сет Ж. Франзман.

Туркия йиллар давомида, агар Оқ уй арман геноцидини тан олса, Қўшма Штатларга қарши санкциялар жорий қилиш, Эрон, Хитой ва Россия ёки Вашингтоннинг бошқа душманлари билан иттифоқдош бўлиши билан таҳдид қилган. Бу ҳақда таҳлилчи Сет Ж. Франзман The Jerusalem Post газетасида ёзмоқда.

 “Анқара Ғарб сиёсатчиларини тинч йўл ёки очиқ таҳдидлар билан сеҳрлаб олган. Туркия Ғарб учун ҳақиқий таҳдидларни яратишга қодир. 2020 йилда Анқара кўп йиллар олдин нашр этилган карикатуралар туфайли Париж билан инқирозни қўзғатган ва бу “жўшқин нутқ” Францияда ҳеч бўлмаганда битта терактга сабаб бўлганди”, – дея таъкидламоқда эксперт. Унинг фикрига кўра, Туркия Европадаги исломий экстремизмдан ўз мақсадлари учун фойдаланишни давом этади.

“Эрдўғaн, агар Европа Иттифоқи унга кўпроқ пул тўламаса, қочқинларни Европага қарши ишлатиш билан бир неча бор таҳдид қилган. Айни пайтда, у қочқинларни радикаллаштирилмоқда ва уларни ёлланма аскарлар сифатида ишлатиши мумкин. Туркия ИШИД аъзолари учун Европага “кўприк” сифатида муҳим роль ўйнайди, шу жумладан уларни ўқитиш учун мамлакатда ўқув-базаси яратди”, – деди таҳлилчи.

Америка тадбиркорлик Институти тадқиқотчиси Майкл Рубин геноцидни шунчаки тан олишнинг ўзи етарли эмас деб ҳисоблайди: “Арманистон шарқида ҳам, ғарбида ҳам диктаторлар билан боғлиқ бир аср аввалги таҳдид бугунги кунга қадар давом этаётганини тан олиш керак. Шунчаки риторика қимматга тушиши мумкин”.

АҚШ президенти Байден 1915 йилда Усмонли империясида арманларнинг геноцидини тан олди, у арманларнинг қатлиомини хотирлаш куни Оқ уй веб-сайтида 24 апрель куни эълон қилинган баёнотида “геноцид” сўзини ишлатган. У 40 йил ичида 1915 йилги Усмоний қатлиомини оммавий равишда геноцид деб тан олган биринчи АҚШ президенти бўлди.