Қозоғистонда коронавирус билан боғлиқ вазият барқарорлашмоқда

Ҳукуматнинг онлайн йиғилишида соғлиқни сақлаш вазири Қозоғистонда коронавирус билан касалланиш камайганлигини айтди – мартга нисбатан бу кўрсаткичлар анча паст.

«Касалликнинг ҳафталик динамикаси ўтган ҳафта давомида ўсиш суръатларининг март ойининг охиридан 46 фоиздан 8 фоизгача пасайиши билан тавсифланади. Сўнгги бир ҳафта ичида ўлимнинг ўсиши аввалгисига нисбатан 30% дан 8% гача камайди. Вазиятнинг нисбатан барқарорлашуви кузатилмоқда”, – деди вазир.

Шунга қарамай, ҳудудлар эпидемиологик вазиятга қараб чекловларни жорий қилишда давом этмоқда.

Бугунги кунда Қозоғистонда беморлар учун ётоқ (койка) фонди 41% бандлигича қолмоқда.