Тожикистон пойтахтига КХШТ мамлакатлари мудофаа вазирликлари вакиллари ташриф буюрди

Бугун, 27 апрель куни у Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) Мудофаа вазирлари кенгашининг (МВК) йиғилиши бўлиб ўтади.

Учрашувда фақат Арманистон томонидан Мудофаа вазири иштирок этмайди, бироқ, Ереван томонидан Тожикистонга мамлакат Қуролли Кучлари вакилини юборилгани айтилди.

Пойтахт Офицерлар саройида бўлиб ўтадиган бугунги МВК йиғилишининг иштирокчилари ҳарбий хавфсизлик, чақириқ ва таҳдидларга қарши курашиш ҳамда уларни зарарсизлантириш чораларини муҳокама қилади. Шунингдек, кун тартибига Коллектив хавфсизлик шартномаси имзоланганининг 30 йиллиги ва КХШТ ташкил этилганлигининг 20 йиллигига бағишланган тадбирлар режаси киритилган.

Бундан ташқари, Душанбе шаҳрида Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Тожикистон Мудофаа вазири Шерали Мирзо ўртасида икки томонлама учрашув режалаштирилган.

КХШТ мудофаа вазирлари, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон томонидан қабул қилинади.