Уммоннинг собиқ ташқи ишлар вазири Юсуф бин Алавий Яқин Шарқдаги инқилобларнинг яқинлашиб келаётган иккинчи тўлқини ҳақида огоҳлантирмоқда, унинг кўлами Араб баҳорига ўхшайди.
Бин Алавий Уммон давлат телевидениесига берган интервьюсида минтақада 2010 йил бошларида оммавий норозилик намойишлари ва бир неча автократик режимларнинг ағдарилишига олиб келган шароитлари сақланиб қолаётганини таъкидлади.
“Эҳтимол, бизнинг минтақамизда “араб баҳори”нинг ўзи етарли эмас, чунки бундан кейин ҳеч нарса ўзгармади”, – дея таъкидлади дипломат. Собиқ ташқи ишлар вазири Форс кўрфази мамлакатларида қўзғолонлар бошланиши мумкинлигини қўшимча қилди.
2011 йилда Баҳрайн оммавий норозиликларга дуч келган Форс кўрфазидаги ягона давлатга айланган.
Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликларининг ёрдами билан расмийлар Баҳрайн кўчаларида оммавий норозиликни бостиришга муваффақ бўлишган эди.