Тожикистон ва Қирғизистон можаросида кимни таъсири бор?

Тожик-қирғиз чегарасидаги келишмовчиликлар Марказий Осиё минтақасидаги катта низо сифатида қаралмоқда. Муаммога турли нуқталардан қаралганда кутилмаган таҳлил натижалари келиб чиқмоқда.

“Ҳозирги зўравонлик авж олиши «Ўзбекистон-Тожикистон-Хитой» транспорт коридорининг ривожланишига таҳдид солаётганини айтиш қийин эмас”,– дея фикр билдирди ижтимоий тармоқлардаги фаол блогерлардан бири.

Таҳлил қилиб кўрганда, 12 апрель куни Тожикистон Транспорт вазирлиги ва Хитойнинг Hunan Road & Bridge Construction Group Company Limited компанияси Обиғарм-Нуробод автомобиль йўлини қуриш тўғрисида битим имзоладилар. 23 апрель куни Душанбеда Панжикент (Тожикистон) – Булунгур / Жомбой (Ўзбекистон) қисмида янги темир йўл қурилиши бўйича тожик-ўзбек музокаралари муваффақиятли якунланди. Бир ҳафта ўтмай, ҳозирги провокация содир бўлди.

Умид қиламизки, Пекин ва Теҳрон яхшилаб таҳлил қилиб кўришади. Акс ҳолда, уларнинг ортида турган турклар ва инглизлар ХХР ва Эрон учун янги (Артсахдан кейин) оғриқ нуқтасини яратишга ҳаракат қилишади – энди Шинжон-Уйғур автоном вилоятига яқин жойда.

Аммо, агар Кремль ҳақиқатан ҳам Пекин ва Теҳрон билан хисоб-китоб жараёнига мойил бўлса, Россия ҳам четда қолмаслиги керак. Эслатиб ўтамиз, Владимир Путин Бишкекда 2021 йил январь ойида бўлиб ўтган навбатдан ташқари президентлик сайловларида сайланган янги ҳукуматни “муборакбод” этган…