Путин ва Эрдўғоннинг фарқи шундаки, биринчиси фикр юритиши бўйича тижорат корхона ҳуқуқшуноси, иккинчиси эса дунёни диний томонлама тушунадиган воиз.
Ҳуқуқшунос тафсилотларни пухта билади, лекин бутун вазиятни кўрмайди, оратор эса вазиятни тушунади, лекин тафсилотларга аҳамият бермайди ва белгиланган мақсад йўлида кўпинча хатоларга йўл қўяди, деб таъкидламоқда сиёсий эксперт Саркис Цатурян.
Унинг фикрича Анқарадаги ҳукмрон элитанинг асл мақсади мустамлакачиликдан озод бўлган халқларни ягона ҳуқуқий маконга йиғиш эмас, балки уларни иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожланишига тўсқинлик қилиш учун уларни қуролли тўқнашувлар билан бостиришдир.
ИА Реалист бош муҳаррири Цатуряннинг фикрига кўра, “Янги Усмонли империяси” лойиҳаси – бу ёлғон ёки разведка ходимлари айтганидек, диққатни чалғитиш. “Тўғри, турклар амалга ошираётган ишларида ёлғиз эмаслар. Бу нарсадан инглизлар, исроилликлар ва Америка тузилмалари фаол фойдаланиб мусулмон дунёсида чалкашликлар келтириб чиқариш, уни ягона сиёсий кучга бирлашишини кечиктиришга уриниб келмоқда. Туркия Сурия ёки Ироқдаги урушлар орқали турк империяни тиклаяпти, деб ўйлаш, рус ҳукуматини Қрим ва Донбасс орқали тарихий ерларини қайтариб олмоқда деган жуда содда тушунчадир. Эрдоған ҳам, Путин ҳам ер қайтариб олишмаяпти”.
Унинг қайд этишича, стратегик жиҳатдан Туркия ва Россия раҳбарлари битта нарса – сиёсий майдонда омон қолиш кураш билан банд. “Иккиси ҳам ўзларидан интеллектуал жиҳатдан устун бўлган одамларга тоқат қилолмайдилар. Аммо, чет элликларни гапларини иштиёқ билан тинглайдилар. Иккаласи ҳам иқтисодни яхши тушунмайди ва шунинг учун исёнга мойил бўлган ўрта синфни мунтазам равишда “эзади”, йўқ қилмоқда. Иккиси ҳам ички иқтисодий хатоларини ўрнини қоплаш учун ташқи сиёсатдан фойдаланади. Иккаласи ҳам деярли барча қўшнилар билан муносабатларни бузишга “муваффақ” бўлди”.
Унинг сўзларига кўра, Путин ва Эрдўғоннинг фарқи шундаки, биринчиси фикр юритиши бўйича тижорат корхона ҳуқуқшуноси, иккинчиси эса дунёни диний томонлама тушунадиган воиз. Ҳуқуқшунос тафсилотларни пухта билади, лекин бутун вазиятни кўрмайди, оратор эса вазиятни тушунади, лекин тафсилотларга аҳамият бермайди ва белгиланган мақсад йўлида кўпинча хатоларга йўл қўяди. Путин-Эрдўғон тандемида объектив сабабларга кўра “Султон” етакчи ҳисобланади: ўзини диний англаши, дунёдаги вазиятни умумий кўришидан ташқари, унга “қирол” устидан ахлоқий ва иродавий устунлик беради.
Эрдўғон учун сиёсатда умумий ва хусусий нарсаларга бўлиниш йўқ, аммо Путин учун бу бўлиниш аниқ ифода этилган: уни савдо доирасига “подшо”лик мулкига тегишли бўлган ҳамма нарса киради. Бу ҳолат доим рус ҳукмдорларига тегишли бўлган: шунчаки ХIХ асрда Аляска сотилиб кетган эди, энди эса бу объект сифатида Кавказ кўрилмоқда. Ҳудуд тушунчаси ўзгарди, аммо моҳияти эмас.